Маълум бўлишича, Жанубий Кореянинг Bithumb криптовалюта биржаси мижозларга тахминан 44 миллиард долларлик биткоин ўтказиб юборган. Компания воқеани хакерлик ҳужуми ёки хавфсизлик билан боғлиқ муаммо эмаслигини аниқлаган.
Маълумотларга кўра, 695 нафар мижоз 2000 вон (тахминан 1,37 доллар) миқдорида бонус олиши керак бўлган. Тасодифий хатолик сабаб вон ўрнига мижозларнинг ҳар бирига 2000 биткоин ўтказиб юборилган. Жудаям кўп одамлар дарҳол ўз криптовалюталарини сотишни бошлаган. Бу эса бозорга кескин таъсир қилиб, биткоин нархи қисқа вақт ичида 17 фоизгача пасайиб кетган.
Битҳумб воқеа учун узр сўраган ва хато тарқатилган 620 000 биткоиннинг 99,7 фоизини қайтариб олганини билдирган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!