Ижтимоий тармоқларда “Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида оилавий жанжаллар ва қотилликлар кўпаймоқда” мавзусида хабар тарқалди.
Қайд этилишича, туманнинг Файзиобод МФЙда бир аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилганлиги, қотилликка оилавий жанжал сабаб бўлгани айтилган.
Вилоят ИИБ маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 19 декабрь куни тахминан соат 18:00 да 1972 йилда туғилган Б.И. ва турмуш ўртоғи Н.И.лар ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида Б.И. қўлида бўлган ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг ўнг елка қисмига уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда 1975 йилда туғилган Н.И. оғир тан жароҳати олиб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган. Б.И. процессуал тартибда ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Қайд этилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3- қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йилнинг 22 декабрь куни Жиззах вилояти ИИБ, Ш.Рашидов тумани ИИБ ҳамда вилоят ва туман прокуратураси, секторлар, туман ҳокимлиги масъул раҳбарлари томонидан маҳаллада аҳоли иштирокида жиноят муҳокамасини ўтказилган.
“Таъкидлаш жоиз, гумонланувчи Б.И. шу вақтга қадар спиртли ичимлик истеъмол қилувчилар ва оилавий жанжалкашлар сифатида ИИОнинг профилактик ҳисобида турмаган. Шунингдек ушбу оила маҳаллада ижобий тавсифланиб, жанжалкаш оилалар рўйхатида турмаган”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!