$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Жорий ҳафтада ноёб астрономик ҳодиса содир бўлади

21:27 / 30.01.2023

Бу ҳафта оддий кўз билан кўриш мумкин бўлган ноёб яшил комета Ерга энг яқин масофадан учиб ўтади. Бу ҳақда NASA махсус блогида маълум қилинди.

NASA компанияси маълумотларига кўра, 1 февраль чоршанбадан пайшанбага ўтар кечаси “C/2022 E3 (ZTF)” номли ноёб яшил комета Ерга яқинлашади. У сайёрамизга 42 миллион километр масофагача яқинлашади. Жануб ярим шари аҳолиси агар ўша тунда осмон мусаффо бўлса, объектни оддий кўз билан кўра олади. Шимолий кенгликларда эса 1 февраль куни тонгда осмон жисми қисман пайдо бўлади.

Хабар қилинишича, бу кометанинг бизга томон иккинчи “ташрифи” бўлади. У неандерталлар даврида – 50 минг йил олдин Ер яқинидан учиб ўтган. NASA маълумотларига кўра, кейинги сафар худди шундай ҳодиса юз бериши учун миллионлаб йиллар ўтиб кетади.

Комета биринчи марта астрономлар томонидан 2022 йил март ойида кўрилган. Кейин у Юпитер атрофидаги орбита томон ҳаракатланган. Ўшандан бери бу самовий жисм анча ёрқинроқ кузатилган.

“Кометалар олдиндан айтиб бўлмайдиган даражада машҳур, аммо агар “C/2022 E3 (ZTF)” ўзининг ҳозирги ёрқинлигини сақлаб турса, уни дурбин билан кўриш осон бўлиши керак. Шунингдек зулматда, ҳатто оддий кўз билан ҳам уни кузатиш мумкин ”, – дейилади NASA блогида.

“Star Walk 2” ва “Sky Tonight” каби юлдузларни томоша қилиш иловалари ёрдамида уни қаердан туриб кузатиш имконияти мавжудлигини билиб олса бўлади. Шунингдек, “theskylive.com” ва “astro.vanbuitenen.nl” каби веб-сайтлар космосдаги кометаларнинг ҳолатини кузатувчи ва кўрсатадиган сайтлар ҳам фойдалидир. Аммо бу ерда керакли маълумотларни олдиндан излаши керак.

Агар сиз ўзингиз астрономияни яхши билсангиз, унда 1 февралдан 2 февралга ўтар кечаси яшил комета учиб ўтадиган Жирафа юлдуз туркумини томоша қилишни унутманг, чунки фазо сирли воқеликларга тўла.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу ма…
14:19 / 19.11.2026
Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистондаги бир қатор интернет нашрлари ижтимоий тармоқларда муаллифлик ҳуқуқи бузилгани ҳақидаги шикоятлар орқали пул ун…
13:48 / 19.11.2026
Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026
Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда маҳкум қамоқхонадан туриб наркосавдони бошқаргани аниқланди

Тошкентда жазони ижро этиш колониясида ўтириб, уяли телефон орқали онлайн наркодўкон фаолиятини бошқарган маҳкум ва унинг ше…
16:10 / 19.11.2026
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:43 / 19.11.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026
Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

Ўзбекистонда қарийб 30 минг педагог касбий сертификатлаш синовидан ўта олмади

2024–2026 йилларда Ўзбекистонда ўтказилган олтита касбий сертификатлаш синовида жами 47 936 нафар педагог иштирок этди. Улар…
11:33 / 20.11.2026
Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Ўзбек тилидаги 6 миллиард сўздан иборат очиқ маълумотлар базаси яратилди

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ўзбек тилидаги 6 миллиардга яқин сўзни ўз ичига олган йирик очиқ матнли маълумотла…
11:29 / 20.11.2026
Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш доирасида турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноа…
14:39 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!