Қаҳва ҳақли равишда дунёдаги eng машҳур ичимликлардан бири ҳисобланади. Тоник хусусиятларидан ташқари, у бир қатор соғлиқ учун фойдали хусусиятларга эга. Бироқ, баъзи одамлар учун унинг хавфли томонлари ҳам бор. Умумий амалиёт шифокори Аислу Каримова шу ҳақда маълумот берди.
Қаҳванинг максимал кундалик нормаси 400 миллиграммдан ошмаслиги лозим. Ўртача бу уч-беш стаканга тўғри келади, деди мутахассис.
Бу норма қаҳва хилма-хиллиги, уларни тайёрлаш усули, ҳатто ичимликни сут ёки сув билан суюлтириш таркибига қараб фарқланади. Бу норма фақат ҳақиқий ва табиий қаҳва доначаларидан тайёрланган қаҳва учундир.
Катталар учун бир соат ичида 100-200 миллиграммдан кўп бўлмаган кофеин истеъмол қилиш тавсия этилади. Кундалик норма 400 миллиграммдан ошмаслиги керак.
Бундан ташқари, шахсий дозангизни аниқлашда сиз тананинг индивидуал хусусиятларига таянишингиз керак. “Гипертония билан оғриган беморларга кўп миқдорда қаҳва ичиш тавсия этилмайди, чунки бу қон томирларининг спазмини келтириб чиқаради”, - дея огоҳлантирди шифокор.
Ҳомиладор ва эмизикли оналар бу иссиқ ичимлик билан айниқса эҳтиёт бўлишлари керак. Бунинг сабаби, кофеин чақалоққа уларнинг танаси орқали этиб боради.
Бироқ, қаҳва паст қон босими бўлган одамларга фойда келтиради.
Италиялик олимлар табиий қаҳва Паркинсон ва Альцгеймер касалликларини ривожланиш хавфини камайтиришини аниқлашган эди. Лекин бунда ҳам меъёр мавжуд.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!