$
12640.21 UZS
-49.76
137.02 UZS
-0.18
13559.15 UZS
1.19
21° Кечаси

ЖССТ: Дунёда вабога қарши вакциналар тақчиллиги кузатилмоқда

14:44 / 25.03.2024

 

Сўнгги йилларда қатор минтақалар бўйлаб авж олаётган вабо эпидемияси миллионлаб инсонлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда. Гарчи бу оғир хасталикдан ҳимояланиш чораси аллақачон топилган бўлса-да, бироқ унга қарши вакциналар захираси ниҳоясига етди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреесус ва Замбия президенти Хакаинде Хичилем муаллифлигида эълон қилинган таҳлилий мақола айни шу ўткир муаммога бағишланди.

Қайд этилишича, уч йилдан буён сайёрамизда мазкур эпидемия билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашяпти. Масалан, 2021 йилда 223 минг киши бу дардга чалинган бўлса, 2022 йилда мавжуд кўрсаткич икки баробар ошиб, 473 мингтага етган.

2023 йилги ҳисоб-китоблар эса яна-да хавотирли. Жаҳон бўйича ўтган йили 700 мингдан кўпроқ беморга вабо ташхиси қўйилган. Энг ёмони, ҳозир ҳам 23 мамлакатда касалланиш ҳолатлари рўйхатга олиняпти ва 1 миллиарддан зиёд инсоннинг саломатлиги хавф остида.

Бироқ фармацевтика компаниялари паст рентабеллик туфайли бу касалликка қарши вакциналар ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйган. Чунки аксарият вабо ўчоқлари энг қашшоқ мамлакатларда аниқланяпти. Табиийки, улар бундай ҳимоя воситаларини катта миқдорда харид қилишга қодир эмас.

Шунга қарамай, жорий йилда 37-50 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилиши прогноз қилинмоқда. Лекин бу миллионлаб одамлар эҳтиёжларини қоплаш учун етарли эмас.

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ишлаб чиқарувчилар, ҳомийлар ва ҳукуматларни бу борада ҳамкорликка ҳамда вабога қарши курашиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирди.

 


Фойдали


														
														Юз ёшдан ошиш мумкин, агар...

Юз ёшдан ошиш мумкин, агар...

Tадқиқотчилар ушбу усул 120 йилгача умр кўришни таъминловчи муҳим омилга айланиши мумкин, дейишмоқда.
10:26 / 03.04.2024

														
														Терининг тез қаришига нималар сабаб бўлади?

Терининг тез қаришига нималар сабаб бўлади?

Бунинг учун кунлик менюда терига фойдали бўлган озиқ-овқат ва витаминлар етарли миқдорда бўлиши керак.
13:35 / 27.03.2024

														
														Магнит бўрони вақтида нима қилиш керак?

Магнит бўрони вақтида нима қилиш керак?

Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.
15:40 / 25.03.2024

														
														ЖССТ: Дунёда вабога қарши вакциналар тақчиллиги кузатилмоқда

ЖССТ: Дунёда вабога қарши вакциналар тақчиллиги кузатилмоқда

Қайд этилишича, уч йилдан буён сайёрамизда мазкур эпидемия билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашяпти.
14:44 / 25.03.2024

														
														Узоқ умр кўриш шартлари

Узоқ умр кўриш шартлари

Эксперт фикрича, узоқ ва соғлом ҳаётга етакловчи яна бир муҳим омил тўғри овқатланиш.
10:01 / 20.03.2024

11:20 / 19.03.2024

														
														Қон томирларининг ичини кўриш имконини берувчи сенсор кашф этилди

Қон томирларининг ичини кўриш имконини берувчи сенсор кашф этилди

Тадқиқот муаллифининг таъкидлашича, бу тиббиётда амалий фойдаланиш учун мос бўлган дунёдаги биринчи фотоакустик қурилма.
15:55 / 18.03.2024

														
														Наврўз муносабати билан киносаройларда бепул фильм кўришингиз мумкин

Наврўз муносабати билан киносаройларда бепул фильм кўришингиз мумкин

Байрам туҳфаси сифатида фильмларнинг кинотеатрлардаги намойиши 18-24 март кунлари ўтказилади.
16:24 / 17.03.2024

														
														BYD янги “уруш” бошламоқда

BYD янги “уруш” бошламоқда

BYD 2 минг км масофани босиб ўтиш имконини берувчи гибрид автомобилларини ишлаб чиқмоқчи.
14:04 / 15.03.2024

														
														Қозоғистонда суррогат оналикдан кимлар фойдалана олади ва қанча туради?

Қозоғистонда суррогат оналикдан кимлар фойдалана олади ва қанча туради?

Суррогат онани топишнинг иккинчи варианти - репродуктив тиббиёт клиникалари.
15:13 / 03.03.2024

Бу ҳам қизиқ

Исроил самолёти Ғазодаги маҳаллий аҳолига зарба берди

Исроил самолёти Ғазодаги маҳаллий аҳолига зарба берди

Ҳужум оқибатида бир фаластинлик ҳалок бўлган, икки киши яраланган.
12:14 / 26.04.2024
Сурхондарёда ўрик пишди

Сурхондарёда ўрик пишди

Бу ҳақда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
10:09 / 27.04.2024
Янги тадқиқот: сунъий интеллектдан болалик травмасини аниқлаши мумкин

Янги тадқиқот: сунъий интеллектдан болалик травмасини аниқлаши мумкин

Олимлар технология ёрдамида юзлаб одамларнинг миясини сканерлашди ва олинган маълумотларни таҳрирлашди.
15:25 / 27.04.2024
Аёл шифокорлар томонидан даволанадиган беморларнинг ўлиш эҳтимоли камроқ

Аёл шифокорлар томонидан даволанадиган беморларнинг ўлиш эҳтимоли камроқ

Калифорния университетида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, эркак ва аёл шифокорлар тиббий амалиётни бошқача қўллашади.
15:30 / 27.04.2024
Харизма нима?

Харизма нима?

Харизма 2023 йилда интернет оламида энг кўп ишлатилган термин ҳисобланади.
15:57 / 26.04.2024
Коронавирус инсон организмида 50 марта мутацияга учради ва …

Коронавирус инсон организмида 50 марта мутацияга учради ва …

2022 йил февраль ойида нафақахўр СOVID-19’нинг Омикрон штаммини юқтириб олган.
15:41 / 26.04.2024
Хитой “Шэньчжоу-18” космик кемасини учирди

Хитой “Шэньчжоу-18” космик кемасини учирди

У сунъий йўлдошини учириш марказидан учирилган.
12:16 / 26.04.2024
АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди

АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди

Жабрланганлар тўғрисида эса маълумот келиб тушмаган.
14:02 / 27.04.2024
Дональд Трамп Жо Байденни Нью-Йорк судида дебатга таклиф қилди

Дональд Трамп Жо Байденни Нью-Йорк судида дебатга таклиф қилди

Сайловолди сафари туфайли Байден ҳам ҳозирча шаҳарда.
13:08 / 27.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!