XXI асрга келиб, инсоният ўзи учун керакли ва ҳамманинг ҳаёлига келадиган деярли барча нарсани яратиб бўлди. Эътибор беринг, айни вақтда муваффақиятга эришган кўплаб шахслар, бир қанча декадалар (ўн йиллик) аввал инсонлар тасаввур ҳам қила олмаган ғояларини амалга оширгани туфайли шу даражага эришган.
Бугун инсонлар бир хилликдан зерикди. Энди фақатгина креатив фикрларни ўйлаган инсонгина ҳаммадан ажралиб тура олади. Чунки креативлик бу чеклаш мумкин бўлган тушунча эмас. Инсон онгининг чегараси йўқ экан, креативлик ҳам чексиздир. Қуйида креативликни оширишга хизмат қиладиган китоблар кетма-кетлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Майкл Микалько – “Креативликни бузиш”
Китоб машҳур кишиларнинг ностандарт фикрлаш сирларини очиб беради ва уларни амалда қўллаш йўлларини кўрсатади.
Ушбу китобда ижодкорлик бўйича етакчи мутахассис Майкл Микалько ижодкор одамлар қандай фикр юритишини ва уларнинг сирларидан қандай қилиб қутидан ташқарида фикр юритиш ва янги ғоялар билан чиқиш мумкинлигини кўрсатиб берган.
Қайд этилишича, ушбу китобни ёзиш учун Микалько Леонардо да Винчидан Пабло Пикассогача бўлган юздан ортиқ буюк мутафаккирларнинг ҳикояларини тадқиқ қилган ва уларнинг услубларини замонавий воқеликка мослаштирди.
Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган ва батафсил тавсифланган тўққизта фикрлаш стратегияси ўқучиларга бизнес ва ҳаётдаги ҳар қандай муаммоларга янги ғоялар, шунингдек ностандарт ечимларни топишда ёрдам беради.
Майкл Микалько – “Ностандарт фикрлашнинг 21 техникаси”
Ушбу китоб сизга қандай қилиб ажойиб ғояларни яратишни, чегаралардан ташқарида ўйлашни ва муаммоларни ҳал қилишни ўргатади.
Мазкур китоб нолдан ажойиб ғояларни ўйлаб топадиган одам бўлишга ёрдам беради.
Бунда сиз ақлий қобилиятларни ривожлантирувчи ноёб техника ва машқларни ўрганасиз, шунингдек, қобиқдан ташқарида фикрлаш учун кўплаб қизиқарли вазифалар, ўйинлар ва жумбоқларни топасиз.
Остин Клеон – “Ўз ишингни намойиш қил”
Остин Клеон ўзининг “Рассом каби ўғирлаш” китобида ўқувчиларга ғояларни ўғирлаш орқали ижодкорликни қандай ривожлантиришни кўрсатиб берди. Бундан ҳам муҳимроқ бўлган ушбу китоб эса кейинги асосий қадам – машҳур бўлиш сирларини очиб беради.
Иллюстрациялар, мақолалар, иқтибослар ва мисоллар билан тўла бўлган ушбу китобда жасур, самарали, очиқ ва машҳур бўлишга ёрдам берадиган 10 та қоида (“Даҳо бўлишингиз шарт эмас”, “Ҳар куни кичик бир нарса билан бўлишиш” сингари) мавжуд.
Эстанислао Бахрах – “Мослашувчан онг”
Ушбу китоб инсон мияси ҳақидаги афсоналарни йўқ қилиш, бизга қанчалик номаълумлигини кўрсатиш ва янада ижодий бўлишга ўргатиш мақсадини кўзлайди. Ундан инсон миясининг энг қимматли қобилиятларидан бири – мавжуд бўлмаган нарсаларни тасаввур қилиш ва янги ғояларни яратиш ҳақида билиб оласиз. Китоб мия фаолиятига оид барча нотўғри қарашларни йўқ қилади ва яширин ижодий жараёнлар қандай ишлашини кўрсатади ва энг муҳими, уларни яхшилашга ёрдам беради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!