$
12374.55 UZS
-48.35
153.13 UZS
-1.17
14425.01 UZS
-32.76
36° Кечаси 21°

Марказий банк асосий ставкани пасайтирди

12:54 / 16.03.2023

Ўзбекистон Марказий банк бошқаруви 16 мартдаги йиғилишда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади.
 
Қайд этилишича, иқтисодиётда инфляция даражаси ўзининг юқори нуқтасига чиқиб, пасайиш тенденциясига ўтганлиги кузатила бошлади. Айни пайтда қатъий ташқи молиявий шароитларнинг ички иқтисодий фаолликка салбий таъсири бўйича сигналлар пайдо бўлмоқда.
 
"Асосий ставканинг 1 фоиз бандга пасайтирилиши ўтган йил март ойида хатарлар учун фоиз ставканинг ошириш орқали қўйилган қўшимча юкламани тўлиқ олиб ташлаш имконини беради", - дейилган банк хабарида.
Бунда йиллик 14 фоиз даражасидаги асосий ставка инфляция прогнозининг пасаювчи динамикасида (8,5-9,5 фоиз) нисбатан қатъий пул-кредит шароитлар сақланиб қолинишини таъминлайди.
 
МБ маълумотларида келтирилишича, жорий йилнинг январ-февраль ойларида йиллик инфляция кўрсаткичи 12,2 фоизгача бироз пасайди ва келгуси чоракда сезиларли пасайиши бўйича ишонч ортиб бормоқда.
 
Кузатувларга кўра, истеъмол бозорларида март ойининг дастлабки икки ҳафтасида асосий озиқ-овқат нархлари нисбатан мувозанатлашиб, январь ойидаги ўсишдан кейин пасайиш динамикага ўтганлиги кузатилмоқда.
Мавсумий ва маъмурий таъсирга эга бўлган айрим товарлар ва хизматлар нархларининг ўзгаришини инобатга олмасдан ҳисобланган базавий инфляция кўрсаткичи ўтган йилнинг иккинчи чорагидан бошланган ўсиб бориш тренди жорий йил бошидан пасайиш тенденциясига ўзгариб, декабрдаги 13,8 фоиздан январда 13,3 фоизгача ва февралда 13,2 фоизгача секинлашди.
 
Февралдаги сўров натижаларига кўра, келгуси 12 ойлик инфляцион кутилмаларнинг январь натижаларига нисбатан сезиларли даражада пасайганлигини кузатилди, бу эса базавий инфляция динамикаси билан биргаликда, келгуси ойларда нархларнинг барқарорлашиши учун шароитларни яратади.
 
Ташқи иқтисодий шароитларда маълум даражадаги хатарлар ва ноаниқликлар сақланиб қолмоқда. Февраль ойида глобал инфляция, асосан, энергетика ва озиқ-овқат секторидаги нархларнинг пасайиши таъсирида секинлашишда давом этди.
 
Етакчи марказий банкларнинг инфляцияни пасайтириш бўйича қатъий позициялари билан бир қаторда, халқаро банк соҳасида кузатилаётган вазиятлар фонида хавфсиз активларга бўлган талабнинг ошиши, молия ва хомашё бозорларидаги тебранувчанликни оширмоқда.
 
Халқаро молия бозорларидаги қатъий шароитлар ва айрим савдо ҳамкорлардаги валюта курсларининг қадрсизланиши, бир томондан, ички иқтисодий фаолликни қўллаб қувватлашда ташқи ресурсларни қайта жалб қилишни қийинлаштираётган бўлса, иккинчи томондан, валюта оқимларидаги номутаносибликларни кенгайтириб бормоқда.
 
Жаҳон озиқ-овқат бозорларида шаклланаётган нархлар ва кутилмалар, мамлакатимизга импорт қилинадиган товарлар бўйича қулай шароитлар юзага келишига асосларни яратмоқда. Бу, ўз навбатида, озиқ-овқат гуруҳларида импорт инфляциясининг оширувчи таъсирларини жиловловчи омил бўлиб хизмат қилади.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-февраль ойларида ички иқтисодий шароитларда қисқа муддатли хатарлар таъсири қисман намоён бўлди. Январь ойи якуни бўйича чакана савдо, саноат ишлаб чиқариш ва қурилиш ишлари ўсиш суръатларида секинлашиш кузатилди.
 
Хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўсиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан секинлашгани билан, ушбу соҳадаги ўсиш суръатлари бошқа соҳалардан юқори бўлмоқда. Хатарларнинг вақтинчалик хусусияти ва ўз вақтида кўрилган чораларни ҳисобга олганда, биринчи ярим йиллик якунига бориб иқтисодий фаолликнинг мувозанатлашуви ва тармоқ кўрсаткичларининг тикланиши кутилмоқда.
 
Жорий йилнинг дастлабки ойларида монетар шароитлар индекси реал самарали алмашув курси ва реал фоиз ставкалар динамикаси ҳисобига нисбатан қатъий фазада шаклланди.
 
Ижобий реал фоиз ставкаларининг шаклланиши миллий валютадаги муддатли депозитларнинг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан юқори ўсишига хизмат қилмоқда. Жорий йилда миллий валютада ажратилган кредитлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан тезлашиши иқтисодий фаоллик кўрсаткичларининг тикланишига ижобий туртки сифатида баҳоланмоқда.
 
Марказий банк пул-кредит шароитларининг иқтисодиётдаги ялпи талаб, нархлар ва инфляцион кутилмаларга таъсирини баҳолашда давом этишини қўшимча қилган.
 
Келгуси ҳаракатлар инфляция даражаси прогноз коридори доирасида шаклланишига, ўрта муддатли мақсадли кўрсаткичга эришишга ҳамда иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш ўртасидаги мувозанатни таъминлашга қаратилади.
 
Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2023 йил 27 апрелга белгиланган.

Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Пекиндаги ҳарбий парадда иштирок этди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Пекиндаги ҳарбий парадда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрига расмий ташриф доирасида 3 сентябрь куни Тянанмен майдонида …
09:20 / 03.09.2025
3 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

3 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 16-18 даража илиқ, кундузи 31-33 даража иссиқ бўлади
22:30 / 02.09.2025
Владимир Путин: “Зеленский музокараларга тайёр бўлса, биз буни Москвада ҳам ташкил қилишга тайёрмиз”

Владимир Путин: “Зеленский музокараларга тайёр бўлса, биз буни Москвада ҳам ташкил қилишга тайёрмиз”

Россия раҳбари Хитойдаги ташрифи сўнгида ОАВ вакиллари билан ташкил этилган брифингда қатнашди
22:05 / 03.09.2025
Қозоғистонга “Довут ота” постидан ўтиш ва қайтишга қўйилган чеклов 2026 йилгача узайтирилди

Қозоғистонга “Довут ота” постидан ўтиш ва қайтишга қўйилган чеклов 2026 йилгача узайтирилди

Шунингдек, жисмоний шахслар учун “Қорақалпоғистон” темир йўл ўтказиш пункти орқали “Нукус-Бейнеу” йўналишида қўшимча йўловчи…
13:00 / 03.09.2025
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси Ливерпулдаги Жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди

Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси Ливерпулдаги Жаҳон чемпионати учун таркибини эълон қилди

4-14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпул шаҳри World Boxing шафелигида илк бор ўтказилаётган катталар ўртасида Жаҳон чемпио…
17:47 / 02.09.2025
Туркия ва Болгарияда ҳалок бўлган 6 нафар ўзбекистонлик жасади ватанга олиб келинди

Туркия ва Болгарияда ҳалок бўлган 6 нафар ўзбекистонлик жасади ватанга олиб келинди

Август ойида Истанбулдаги Бош консулхона томонидан жазони ижро этиш муассасалари, депортация марказлари, полиция, суд идорал…
15:04 / 03.09.2025
Ўзбекистон Президенти Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Президенти Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди

Давлат раҳбари Хитой бизнесининг Ўзбекистонга қизиқиши ҳар доимгидек юқори эканини мамнуният билан қайд этди
19:04 / 02.09.2025
АҚШнинг Кариб денгизида Венесуэлага тегишли қайиққа зарба бериши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Кариб денгизида Венесуэлага тегишли қайиққа зарба бериши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбийлари халқаро сувларда ўтказган операция давомида Венесуэладаги Трен де Арагуа наркокартелининг 11 нафар аъзосини й…
09:49 / 03.09.2025
Хитой узоқ масофага етиб бора оладиган янги баллистик ракетани намойиш этди

Хитой узоқ масофага етиб бора оладиган янги баллистик ракетани намойиш этди

АҚШ ва Хитой ўртасида эҳтимолий кескинлашув амалда юз берса, бу қуролнинг аҳамияти ошиб кетиши тахмин қилинмоқда
22:26 / 03.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!