$
12354.65 UZS
48.85
153.93 UZS
1.37
14384.52 UZS
-4.65
38° Кечаси 21°

Марказий банк банкоматларда нақд пул етишмаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

17:50 / 11.05.2022

Ўзбекистон Марказий банки ижтимоий тармоқларда тарқалган банкоматлардаги нақд пул етишмаётгани ҳақидаги хабарлар юзасидан маълумот берди.

Унга кўра, жорий йилнинг март ойи иккинчи ярмидан бошланган миллий валюта – “сўм”да нақд пулга бўлган талабнинг кескин ортиши натижасида Марказий банк томонидан муомалага март ойида 1 трлн 119 млрд сўм, апрель ойида – 6 трлн 343 млрд сўм, май ойининг ўтган 11 кунида 1 трлн 100 млрд сўм қўшимча нақд пуллар чиқарилди.

Жумладан, март-апрель ойларида қўшимча чиқарилган нақд пулларнинг 8 трлн сўми аҳолининг нақд чет эл валютасини миллий валютага айирбошлашга бўлган кескин ошган талабини (ушбу 2 ойлик талаб одатдаги 11,1 трлн сўмдан 19,3 трлн сўмга етган), 4-4,5 трлн сўми банк карталаридаги маблағларни нақдлаштиришга бўлган қўшимча талабни (17 трлн сўмдан 22 трлн сўмга етган) қондиришга йўналтирилди.

Қайд этилишича, мавсумий иқтисодий фаолликнинг ортиши сабабли 2021 йилнинг март-май ойларида Марказий банк томонидан муомалага қўшимча равишда 2,5 трлн сўм нақд пул чиқарилган бўлса, жорий йилнинг март-апрель ойларининг ўзида (май ойини ҳисобга олмаганда) бу кўрсаткич 3 баробарга ошди.

“Юзага келаётган қисқа муддатли узилишлар нақд пулларни жойларга етказиб бериш, яъни логистикаси ва банкоматларга жойлаштириш билан боғлиқ эканлигини ҳамда мазкур масала Марказий банк томонидан назоратга олинганлигини маълум қиламиз.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари томонидан аҳолининг товарларни харид қилишларида ва хизмат кўрсатишда банк карталари орқали ҳисоб-китобларда тўлов терминалларидан тўлақонли ва узлуксиз фойдаланишлари ушбу муаммоларга барҳам берилишига кўмак беради”, дейилади Марказий банк хабарида.


Бу ҳам қизиқ

Фарғона ва Наманганда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Фарғона ва Наманганда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси(ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилм…
12:56 / 26.08.2025
Европа Иттифоқи Украинага кўрсатилган ёрдам миқдорини маълум қилди

Европа Иттифоқи Украинага кўрсатилган ёрдам миқдорини маълум қилди

Хиппер: Европа Иттифоқи Украинага 230 миллиард евро ажратади ва 80 минг аскарни тайёрлайди.
17:19 / 26.08.2025
Россияда оғир аҳволда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Россияда оғир аҳволда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Миграция агентлиги “Ватанга айтиш” инсонпарварлик акцияси доирасида оғир аҳволда қолган юртдошларимизга ёрдам беришда давом …
09:26 / 26.08.2025
27 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

27 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

27 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади…
17:37 / 26.08.2025
Россияда 2026 йилдан мигрантлар учун рус тили имтиҳони фақат компьютерда олинади

Россияда 2026 йилдан мигрантлар учун рус тили имтиҳони фақат компьютерда олинади

Хабарга кўра, Россия Федерал тест маркази томонидан имтиҳонларни ўтказиш жараёнини тўлиқ автоматлаштирувчи “ЭкзаМ” дастурий …
22:43 / 26.08.2025
БМТ Исроил ҳужумини кескин қоралади

БМТ Исроил ҳужумини кескин қоралади

Эслатиб ўтамиз, 2023- йилнинг 7 октябридан ҳозиргача Ғазода 62 622 фаластинлик ҳалок бўлган.
09:41 / 26.08.2025
26 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

26 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 36-38 даража иссиқ бўлади
22:48 / 25.08.2025
Фарғонадаги рейд тадбирлари давомида 13 ёшли бола автомобиль бошқариб кетаётганлиги аниқланди

Фарғонадаги рейд тадбирлари давомида 13 ёшли бола автомобиль бошқариб кетаётганлиги аниқланди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш жойига жойлаштирилди
10:40 / 26.08.2025
АҚШ президенти Ғазо можароси тез орада тугашига умид билдирди

АҚШ президенти Ғазо можароси тез орада тугашига умид билдирди

АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазо секторидаги можаро икки-уч ҳафта ичида ниҳоят ҳал этилишига ишонмоқда.
10:52 / 26.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!