$
12683.99 UZS
35.87
139.24 UZS
0.82
13647.97 UZS
25.94
32° Кечаси 21°

Мексика чегарасида ушланган ўзбекистонликлар қўйиб юборилмайди

15:25 / 20.11.2023

АҚШга Мексика орқали ноқонуний кирмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари эндиликда мамлакатга қўйиб юборилмайди ва иммиграция иши ҳал бўлгунича ҳибсда сақланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берган оила аъзолари ҳам виза олишдан маҳрум этилиши мумкин.

Мексика чегараси орқали Америка Қўшма Штатларига киришга уринаётган Ўзбекистон фуқароларини чиқариб юбориш сиёсатига шошилинч ўзгартиришлар киритилди, дея хабар бермоқда мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати.

АҚШ Ички хавфсизлик департаментининг билдиришича, эндиликда Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари АҚШга қўйиб юборилмайди (ҳозиргача чегарани ноқонуний кесиб ўтган фуқаролар миграцион мақом олиш бўйича суд бўлиб ўтгунга қадар мамлакат ичкарисига қўйиб юборилиши мумкин эди — таҳр). Бунинг ўрнига улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунга қадар ҳибсда сақланади.

“АҚШ мамлакатда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган фуқароларни чиқариб юбориш масаласи бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Чиқариб юбориш тижорат авиакомпаниялари ҳамда Иммиграция ва божхона назорати билан тузилган чартер рейслари орқали амалга оширилмоқда”, — дейилади хабарда.

Элчихона Мексика чегараси орқали ноқонуний миграция хавфли ва қимматлигини қайд этиб, контрабандачиларнинг ёлғон ваъдаларига учмасликни сўради. Мамлакатга саёҳат қилиш учун хавфсиз ва қонуний воситалардан фойдаланишни маслаҳат берди.
Қайд этилишича, чегарани ноқонуний кесиб ўтган шахслар мамлакатга камида беш йил ичида қонуний равишда қайта киришлари тақиқланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берадиган оила аъзолари ҳам виза олишдан бутунлай маҳрум этилиши мумкин.

“Мамлакат хавфсиз, тартибли ва инсонпарвар миграция жараёнларини ривожлантириш мақсадида чет эллик ҳамкорлар билан фаолият олиб боради ҳамда Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган барча ноқонуний кирувчилар ва фуқаролиги бўлмаганларни иммиграция қонунчилиги (Title 8) ваколати остида тезда мамлакатдан чиқариб юборади”, — дейилади элчихона хабарида.

Август охирида CNN телеканали ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган контрабандачи ўзбекистонлик бир гуруҳ муҳожирларга Мексика орқали АҚШга киришга ёрдам бергани ҳақида хабар берганди.
Ушбу воқеадан кейин АҚШ президенти администрацияси Европа Иттифоқидан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларидан транзит визаларини талаб қилишни сўраган.

Аввалроқ Fox News 2021 йилдан 2023 йилгача АҚШ ҳукумати томонидан “алоҳида қизиқиш уйғотувчи шахслар” сифатида таснифланган ўн минглаб муҳожирлар Мексика орқали АҚШга ноқонуний киришга ҳаракат қилишганини билдирганди. Қўлга олинганларнинг 13 мингдан ортиғи Ўзбекистон фуқаролари бўлган.


Бу ҳам қизиқ

Нодирбек Абдусатторов Полшада 175 минг долларлик турнирда иштирок этади

Нодирбек Абдусатторов Полшада 175 минг долларлик турнирда иштирок этади

Турнир Полшанинг Варшава шаҳрида 7 майдан 12 майга қадар бўлиб ўтади.
10:56 / 07.05.2024
Қандай қилиб қўлингизни тўғри ювиш керак? Шифокор маслаҳати

Қандай қилиб қўлингизни тўғри ювиш керак? Шифокор маслаҳати

Бу ҳақда шифокор Светлана Бурнатская маълумот берди.
11:09 / 07.05.2024
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 миллион сўмдан мукофот берилади

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 миллион сўмдан мукофот берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли фармони эълон қилинди.
10:14 / 07.05.2024
Фарғонада Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари учрашди

Фарғонада Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари учрашди

Улар минтақавий хавфсизликни таъминлашга оид барча муаммолар тўпламини муҳокама қилган.
12:48 / 07.05.2024
“Юқорига” мультфильмидаги учар уй ижарага берилмоқда

“Юқорига” мультфильмидаги учар уй ижарага берилмоқда

Бир кунлик ижара ҳақи бир киши учун ўртача 100 долларни ташкил қилади.
12:03 / 07.05.2024
Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади

Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати “Қипчоқ понтон кўприги” орқали амалга оширилади.
17:07 / 07.05.2024
Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди

Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди

Қирғизистон Республикаси чегарачилари орасида қурбонлар йўқ.
09:46 / 08.05.2024
Исроилнинг Рафаҳга уюштирган ҳаво ҳужумларида 16 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Рафаҳга уюштирган ҳаво ҳужумларида 16 киши ҳалок бўлди

Қурбонларнинг тўрт нафари болалар, жумладан, олти ойлик чақалоқ ҳам бор.
17:04 / 06.05.2024
8 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

8 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 8-май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғ…
22:14 / 07.05.2024
Россия ҳукумати истеъфога чиқди

Россия ҳукумати истеъфога чиқди

Бу ҳақда Россия Вазирлар Маҳкамаси хабар берди.
15:58 / 07.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!