$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Миллий мадҳиямиз тарихи

09:45 / 10.12.2023

Мадҳиямиз давлат суверенитетининг рамзи, унга катта эҳтиром билан қараш ҳар бир юртдошимизнинг ватанпарварлик бурчидир, деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, мамлакатимизда яшаб турган бошқа шахслар ҳам мадҳиямизни ҳурмат қилиши шартлиги алоҳида таъкидланган. Бугун Ўзбекистон мадҳияси 31 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан унинг яратилиш тарихига бир назар ташлаймиз.

Ўзбекистон Олий Кенгашининг (миллий парламентнинг Олий Мажлисдан аввалги номи) 1992 йил 8-10 декабрь кунлари бўлиб ўтган 11-сессиясида бир қатор тарихий қарорлар қабул қилинган. Шулардан бири давлат мадҳиясининг қабул қилиниши эди.

Ўзбекистоннинг янги мадҳиясини ишлаб чиқишга 1990 йил мартидан киришилган. “Бу ҳаракат ҳали СССР деган қудратли, “қиличидан қон томган” давлат барқарор бўлиб турган пайтда жуда катта жасорат эди.
1990 йилнинг декабрида Маданият, фан, халқ таълими ва маданий меросни асраш қўмитаси томонидан Давлат мадҳияси матни ва мусиқаси бўйича танлов эълон қилинган. Низомга кўра, танловда иштирок этувчи ижодкорлар яширин имзо — тахаллус билан қатнашиши шарт қилиб қўйилган эди.

Қўмитанинг 1991 йил 5 апрель куни таниқли адиб Пиримқул Қодиров раислигида ўтказилган йиғилишида Ўзбекистон Давлат мадҳияси учун тақдим этилган шеърларни саралаш масаласи кўрилган. Йиғилишда 90 га яқин тахаллуслар билан қатнашган шоирларнинг 12 та шеъри кейинги босқич учун танлаб олинган.
Орадан икки ой ўтгач, давлат мадҳияси мусиқаси учун тақдим этилган асарлар танлови ҳам ўтказилган. Танловда 30 га яқин мусиқий асарлардан бирортаси ҳам комиссия аъзоларига тўла маънода маъқул келмаган, фақат 2 та мусиқий асар қайта ишлаш шарти билан иккинчи турга ўтказилган.
Ғолибни аниқлаш мақсадида катта комиссия тузилди — унинг таркибида шоир ва композиторлардан ташқари олимлар, адабиётшунослар, тарихчилар, хуллас турли соҳа вакилларидан 20 нафарча одам бор эди. Улар мадҳияликка номзод юзлаб ижодий ишларни саралаган.

Биринчи босқичда 78 та мадҳия танлаб олинди. Кейинги босқичда 40 таси маъқул деб топилди. Саралашда холисликни таъминлаш мақсадида номзод мадҳияларнинг шеъри ва мусиқа муаллифлари исм-фамилиялари яширилиб, улар фақат рақамлар билан ажратиб чиқилган. Сўнг 20 та мадҳиядан 15 таси, 15 тадан учтаси финал босқичга ўтган. Якуний босқичда қатнашиш учун сараланган учта мадҳия муаллифлари Абдулла Орипов ва Мутал Бурҳонов, Мирпўлат Мирзо ва Рустам Абдуллаев, Абдулла Орипов ва Бахтиёр Алиев бўлган.


Танловнинг энг сўнггида сараланган уч вариант ёпиқ овоз бериш учун қўйилади. Раислик қилувчи биринчи бўлиб Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповга сўз беради. Абдулла Орипов давлат мадҳияси шеърий матнининг ўзи ёзган икки вариантини ўқиб эшиттиради. Биринчиси, “Баҳор” ансамбли учун жозибали миллий куйлар ёзиб, тажриба орттирган композитор, собиқ СССР давлат мукофоти совриндори Бахтиёр Алиев мусиқасига (“Минг йиллар қаъридан келар карвонинг...”, деб бошланувчи) шеърий матн эди. Иккинчиси эса машҳур бастакор Мутал Бурҳоновнинг элга таниш мусиқасига ёзилган (“Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот”, деб бошланувчи) мадҳия матни эди. Сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси котиби, шоир Мирпўлат Мирзо ўзининг таниқли бастакор, кўплаб ёш композиторлар танловининг совриндори Рустам Абдуллаев мусиқасига ёзган шеърий матнни ўқиб берди... Шундан кейин депутатлар ҳар учала матн вариантини мусиқалар билан бирга тинглайди.

Депутатлар яширин овоз бергач, 404 балл билан Абдулла Орипов ва Мутал Бурҳонов ҳамкорлигидаги мадҳия ғолиб бўлган.

Мадҳияга басталанган куй аслида 1946 йилда қабул қилинган ЎзССР мадҳияси мусиқасидир. Уни ҳам 30 ёшли Мутал Бурхонов басталаган ва танловда ғолиб бўлган. Абдулла Орипов шеъри бу куйни қайта миллий руҳда қайта жонлантирган.

 


Бу ҳам қизиқ

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!