$
12460.70 UZS
-21.68
155.06 UZS
-0.17
14545.38 UZS
4.66
33° Кечаси 17°

Мирзиёев “China Energy Engineering Corporation” раиси Сун Хайлян билан учрашди

12:14 / 18.10.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойга ташрифнинг иккинчи кунидаги тадбирлар доирасида “China Energy Engineering Corporation” раиси Сун Хайлян билан учрашув ўтказди.

Замонавий энергетика, инфратузилма ва саноат объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш борасида катта тажрибага эга Хитойнинг "Chinа Energy” етакчи корпорацияси дунёнинг кўплаб мамлакатларида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширмоқда. Компания активларининг қиймати 150 миллиард доллардан ортиқ.

Учрашувда компания Ўзбекистон энергетикасини технологик модернизация қилишда фаол иштирок этаётгани мамнуният билан қайд этилди.

“Chinа Energy” Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида қуёш ва шамол электр станциялари, Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаларини амалга оширмоқда.

Компания Навоий вилоятида гибрид электр станциясини барпо этишда иштирок этиш ниятида.

Бундан ташқари, жорий йил сентябрь ойида Самарқанд вилоятида цемент ишлаб чиқариш бўйича замонавий қувватлар биргаликда ишга туширилди.

“Chinа Energy” билан шериклик истиқболлари, шу жумладан инфратузилма объектларини модернизация қилиш, энергияни сақлаш тизимларини ташкил этиш, энергетика тармоғини 2030 йилгача ривожлантириш дастури доирасида малакали мутахассисларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Сув хўжалигида кооперация қилиш, саноатнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув якунида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича комплекс дастурни тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.

 


Бу ҳам қизиқ

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 сентябрдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга кирди.
12:25 / 01.09.2025
Жорий йилда кўнгилочар соҳаларда хизмат кўрсатиш салкам 15 фоизга ўсди

Жорий йилда кўнгилочар соҳаларда хизмат кўрсатиш салкам 15 фоизга ўсди

Бу фоиз кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан ҳисобланган
22:12 / 31.08.2025
АҚШ Фаластин фуқаролари учун визаларни тўхтатди

АҚШ Фаластин фуқаролари учун визаларни тўхтатди

АҚШ Давлат департаменти 16 август куни Ғазо аҳолисига барча турдаги ташриф визалари беришни тўхтатганини эълон қилганди.
14:37 / 01.09.2025
Афғонистон зилзила оқибатларини бартараф этиш учун Россиядан ёрдам сўради

Афғонистон зилзила оқибатларини бартараф этиш учун Россиядан ёрдам сўради

Расмий Кремль ҳозирда бу вазиятни атрофлича ўрганиб чиқмоқда
20:12 / 01.09.2025
2026 йил 1 февралдан 50 фоизи аҳоли томонидан молиялаштирилган лойиҳалар ғолиб деб топилади

2026 йил 1 февралдан 50 фоизи аҳоли томонидан молиялаштирилган лойиҳалар ғолиб деб топилади

Лойиҳа қийматининг қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.
09:41 / 02.09.2025
Бир неча соатлардан кейин 2025-йилги “Опен бюджет” лойиҳаси ўз якунига етади

Бир неча соатлардан кейин 2025-йилги “Опен бюджет” лойиҳаси ўз якунига етади

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича овоз беришга улгуриш учун бу сўнгги имконият
20:38 / 31.08.2025
Эртадан мактаб директорларининг ойлиги 20 фоизга оширилади

Эртадан мактаб директорларининг ойлиги 20 фоизга оширилади

Бу Президентнинг тегишли фармони асосида амалга оширилади
22:05 / 31.08.2025
Эртага мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади

Эртага мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади

Янги Ўзбекистон боғи атрофидаги кўчалар маълум муддатга ёпилади
19:26 / 31.08.2025
Трамп ўзининг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Трамп ўзининг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Маълумотларга кўра, Трамп ўлим ҳақидаги миш-мишларни рад этган.
10:11 / 02.09.2025
Россияда мигрантларни рўйхатга олиш бўйича янги дастур ишга тушди

Россияда мигрантларни рўйхатга олиш бўйича янги дастур ишга тушди

Москва ва Москва вилоятида мигрантларни рўйхатга олиш бўйича эксперимент бошланди
21:48 / 01.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!