Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон томони “ушбу жирканч террорчилик ҳаракатини кескин қоралаётганини” таъкидлади.
Шунингдек, мулоқот чоғида икки томонлама кун тартибидаги ҳамда минтақавий ташкилотлар доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашни кучайтириш мақсадида икки мамлакат махсус хизматлари ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Икки давлат раҳбарларининг телефон орқали суҳбати Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан амалга оширилди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот хизмати маълум қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!