Россиянинг Аэрофлот авиакомпаниясининг Фарғона – Москва йўналиши бўйича SU1971 рейсини амалга ошираётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бунга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Экипаж муқобил аэродромга боришга қарор қилган.
Бу ҳақда, Uzbekistan Airports матбуот хизмати маълум қилди.
“Boeing 737 самолёти маҳаллий вақт билан 22:11 да пойтахтга келиб қўнди. Самолётдан йўловчи (1954 йилда туғилган аёл) ва унинг юклари туширилгач йўловчи инсульт гумони билан Тошкентдаги тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилди.
Самолёт Тошкент вақти билан соат 23:02 да Москвага учди”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!