Ўзбекистон элчихонаси томонидан Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари билан биргаликда Россия ҳудудларида ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар вояга етмаган бола юртимизга қайтарилди, – деб хабар қилмоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.
Ўзбекистондан келган ишчи гуруҳ аъзолари қаровсиз қолган болаларнинг барча зарур ҳужжатларини йиғиш мақсадида икки ҳафта давомида Россиянинг турли ҳудудларида бўлган.
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва ёрдамга муҳтож барча болалар дастлаб Москва шаҳридаги вояга етмаганлар учун мўлжалланган ижтимоий реабилитация марказига жойлаштирилган. Шундан сўнг улар Ўзбекистонга қайтарилган.
“Биз болаларни Ўзбекистонга репатриация қилиш учун қабул қилдик. Марказда бўлган вақт мобайнида уларга барча ижтимоий ва тиббий ёрдам кўрсатилди”, – деди Москва шаҳридаги “Марказий” оилавий тарбияга кўмаклашиш маркази бўлим раҳбари Одил Зокиров.
Ўзбекистон элчихонаси томонидан болаларнинг Ватанга қайтиши учун зарур сертификатлар бепул расмийлаштирилган.
Вояга етмаган юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтгач, яқин қариндошлари ҳомийлигига (васийлигига) ёки мамлакатимиздаги махсус болалар муассасаларига топширилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!