$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Мирзиёев ва Алиев Ичан қалъани зиёрат қилди (фото)

15:11 / 22.06.2022

Бугун, 22 июн куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди.

Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлат раҳбари ўзбек ва озарбайжон халқлари муносабатларининг шонли тарихи бугунги кўп қиррали ҳамкорлик учун мустаҳкам пойдевор яратганини таъкидлаган эди.

Ҳақиқатан ҳам, қардош халқлар азалдан борди-келди қилиб, бир-бирининг маданиятини бойитган. 2500 йилдан зиёд тарихга эга Хива бунда муҳим ўрин тутган.

Шу жиҳатдан, Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг бу қадимий шаҳарга ташрифи катта маънога эга.

Қайд этиш жоиз, Ичан қалъа нодир шаҳар-ёдгорлик сифатида диққатга сазавор. Бу ерда 120 дан зиёд меъморий обидалар бор. Шу боис Хива шаҳри 1990 йил 12 декабрда ЮНЕСКО Маданий мерос рўйхатига киритилган.

Хусусан, давлат раҳбарлари Ота дарвозадан кириб, Кўк минора, Кўҳна арк саройи, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди, Тош ҳовлини томоша қилди, Алломалар музейи билан танишган.

Шунингдек, Хоразмча қўшиқ ва рақслар ижроси меҳмонларга кўтаринки кайфият бахш этган.

Президентлар Ичан қалъа яқинидаги Нуриллабой саройини ҳам бориб кўрди.

Бу мажмуани 1884 йилда Хива хони Муҳаммад Раҳимхон Феруз қурдирган. Кейинчалик қўшимча бинолар ҳам барпо этилиб, бешта ҳовлидан ташкил топган. Саройда ҳам шарқона, ҳам европача услубдаги архитектура ажойиб тарзда уйғунлашган. Яна бир эътиборли жиҳати, ХХ аср бошларида кўпгина сиёсий жараёнлар айнан шу саройда кечган.

Таъкидланишича, Хиванинг давлатчилик ва илм-фан ривожида тутган ўрни, қадимий обидалари ва санъати озарбайжонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.


Бу ҳам қизиқ

Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Зироат Мирзиёева раҳбарлигидаги Глобал тармоқ болалар саломатлиги учун дунё Биринчи хонимларини бирлаштиради

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева тармоққа ик…
14:49 / 24.10.2026
Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Мукофот 2019 йилда таъсис этилган. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижалар берган алоҳида етакчилик ва …
10:57 / 22.10.2026
Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ газ баллони ва 13,6 тонна суюлтирилган газ ноқонуний муомаладан олинди

Ўзбекистонда 19–21 октябрь кунлари ўтказилган рейдларда ноқонуний муомалада бўлган 3 мингдан ортиқ газ баллони ва уларда сақ…
23:49 / 22.10.2026
АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Миллий хавфсизлик вазирлигига Мексика чегарасида қўлланиши мумкин бўлган иссиқлик нури қуро…
23:56 / 22.10.2026
Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Президент қарори билан, таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовга истисно ваколат берилди: у 2027 йил 1 февралгача вазирл…
15:38 / 21.10.2026
Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

ЖССТнинг мазкур нуфузли мукофоти Биринчи хоним бошчилигида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган иш…
12:32 / 23.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатувчи хайрия жамғармаси витсе-президенти Огулжаҳон А…
16:02 / 21.10.2026
Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

У ярим йил давомида эвакуация қилинишини кутган – оғир жароҳатлари туфайли ўз оёқларини кесиб ташлашига тўғри келган.
17:17 / 25.10.2026
Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026
60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

60 минг кишилик Хитой қўшинига қарши турган шаҳар қандай вайрон бўлди?

Наманган вилоятида жойлашган қадимий Ахсикент шаҳри 1620 йилда кучли зилзила оқибатида вайрон бўлган. Қадимда Фарғона водийс…
10:54 / 23.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!