$
12020.90 UZS
17.72
155.49 UZS
-1.19
13988.72 UZS
1.41
31° Кечаси 18°

Мирзиёев: “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида янги тарих яратадиган олтин авлодсиз!”

12:44 / 30.06.2025

Ўзбекистон раҳбари бутун Ўзбекистон ёшларини қутлуғ айём – Ёшлар куни билан самимий муборакбод этди.

“Кейинги йилларда иқтисодиётимиз тез суръатлар билан ўсиб, барча соҳаларда имкониятларимиз ортиб бораётганида, ҳеч шубҳасиз, сиз ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор.

Билагида куч-ғайрат, ҳар бир ҳаракатида азму шижоат жўш урган йигитларимизни, билим ва одобда, ақл-заковатда тенгсиз қизларимизни кўриб, ҳар қандай халқ, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди.

Катта-катта давлатлар, дунёнинг энг нуфузли компаниялари бугун бизга нега ишонмоқда? Нега миллиардлаб доллар инвестиция киритмоқда?

Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки, ҳамкорларимиз ёшларимизнинг илм-фан, таълим, ИТ, маданият, санъат ва спортдаги ютуқларини кўриб, салоҳиятимизга баҳо бермоқда, эртанги кунимиз пойдевори мустаҳкам эканига ишонч ҳосил қилмоқда”, – деди Президент.

Мирзиёев ислоҳотлар бошланган илк кунларданоқ “илм – тарбия – инновация” занжирини яратишга киришилганини, бу ҳаракатлар бугун аниқ натижалар бераётганини қайд этди.

Масалан, ўтган йили Ўзбекистонда ёшлари Топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллаган.

Билимли ёшлар илк бор Топ-5 таликдаги олийгоҳларга кириб, тарихий натижа қайд этган.

Бугунги кунда 30 нафар ёшлар дунёнинг Топ-10 талик олийгоҳида, 500 нафари Топ-100 ва 1 минг 500 нафари Топ-300 дан жой олган нуфузли университетларда таҳсил олаётгалиги ҳам таъкидланди.

Яқинда бутун Ўзбекистонда барчамиз узоқ кутган катта футбол байрами бўлиб ўтди. Ўзбек халқининг 34 йиллик орзуси ушалди – миллий терма жамоа тарихда илк бор жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

“Яқин-яқингача умрини пахта даласида ўтказган оддий оила фарзандлари илмда, спортда, бошқа соҳаларда бундай юксак марраларни эгаллашини тасаввур қилиш ҳам қийин эди.

Биз ёшларимиз учун шароит яратдик, улар бундан унумли фойдаланиб, баланд чўққиларни забт этмоқда.

Биринчи ва иккинчи Ренессансни буюк аллома ва мутафаккирларимиз яратган бўлса, бугун тарих навбатни сизларга бермоқда.

Ишончим комил, сизлар барча соҳаларда мамлакатимиз байроғини баланд кўтаришга қодирсиз. Сизлар Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида янги тарих яратадиган олтин авлодсиз!”, – деди Президент.



														
														Ҳаво ифлосланишига қарши рейд тадбирлари давом эттирилмоқда

Ҳаво ифлосланишига қарши рейд тадбирлари давом эттирилмоқда

Рейд тадбирлари давомида тадбир бошидан жами 3222 та объектнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қонунчилик талаблари…
12:28 / 11.12.2025

														
														Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурб…
11:41 / 11.12.2025

														
														Тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувлар бартараф этилади

Тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувлар бартараф этилади

Бунда тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувлар боди-камерадан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
09:48 / 11.12.2025

														
														Пойтахтни ва баъзи вилоятларни туман қоплаганлиги сабабли "Ўзгидромет" муҳим маълумот билан чиқди

Пойтахтни ва баъзи вилоятларни туман қоплаганлиги сабабли "Ўзгидромет" муҳим маълумот билан чиқди

Махсус комиссия топшириғига мувофиқ, аҳолини атмосфера ҳавосининг ҳолати ҳақида оператив ахборот билан таъминлаш мақсадида Ў…
23:35 / 10.12.2025

														
														1 январдан тўлов учун ягона ҚР-код тизими жорий этилади

1 январдан тўлов учун ягона ҚР-код тизими жорий этилади

2026-йил 1 июлдан бошлаб ягона ҚР-кодли тизим орқали тўловларни қабул қилиш савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча юридик…
17:48 / 10.12.2025

														
														1,6 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи ва сертификати бўлмаган дорилар аниқланди

1,6 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи ва сертификати бўлмаган дорилар аниқланди

ДХХ Чегара қўшинлари томонидан Давлат чегараси орқали гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқ…
17:45 / 10.12.2025

														
														Қўбиз ва ўтов ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди

Қўбиз ва ўтов ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди

Ушбу халқаро миқёсдаги эътироф анъаналаримизнинг нақадар теранлиги, маънавий меросимизнинг қудрати ва авлодлар ўртасидаги уз…
17:15 / 10.12.2025

														
														11 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 декабрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
15:30 / 10.12.2025

														
														“Кейинги йил пахтада 4,5 миллион, ғаллада 10 миллион тонналик хирмонни бемалол уддалаш мумкинлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим” – Президент

“Кейинги йил пахтада 4,5 миллион, ғаллада 10 миллион тонналик хирмонни бемалол уддалаш мумкинлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим” – Президент

Келгуси йилда янги агротехнология ёрдамида 76-схема бўйича пахта етиштиришни оммалаштириб, 891 минг гектарда тўлиқ шу схема …
13:03 / 10.12.2025

														
														Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги ҳамкорлик

Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги ҳамкорлик

Бош имом шайх Аҳмад ат-Таййиб Ўзбекистон делегацияси билан учрашувда икки томонлама илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш муҳимлигин…
12:01 / 10.12.2025

Бу ҳам қизиқ

Бокс. Жавоҳир Умматалиев қирғизистонлик рақибига имкон қолдирмади

Бокс. Жавоҳир Умматалиев қирғизистонлик рақибига имкон қолдирмади

Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.…
20:14 / 08.12.2025
Хитойда 156 миллион доллар пора олган амалдор қатл қилинди

Хитойда 156 миллион доллар пора олган амалдор қатл қилинди

Хитойда 9 декабрь куни компаниянинг собиқ бош директори Бай Тянхуй 1,1 миллиард юань (тахминан 156 миллион доллар) пора олга…
17:18 / 09.12.2025
Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги ҳамкорлик

Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги ҳамкорлик

Бош имом шайх Аҳмад ат-Таййиб Ўзбекистон делегацияси билан учрашувда икки томонлама илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш муҳимлигин…
12:01 / 10.12.2025
11 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 декабрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
15:30 / 10.12.2025
Австралияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга тақиқ кучга кирди

Австралияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга тақиқ кучга кирди

2024 йил ноябрида қабул қилинган қонун бугун, 10 декабрдан бошлаб кучга кирди.
18:03 / 10.12.2025
1 январдан тўлов учун ягона ҚР-код тизими жорий этилади

1 январдан тўлов учун ягона ҚР-код тизими жорий этилади

2026-йил 1 июлдан бошлаб ягона ҚР-кодли тизим орқали тўловларни қабул қилиш савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги барча юридик…
17:48 / 10.12.2025
Путиннинг Донбассдаги урушни давом эттиришдан мақсади нима?

Путиннинг Донбассдаги урушни давом эттиришдан мақсади нима?

“Кенг кўламли урушдан мақсад — фақатгина янги ҳудудларни эгаллаб олиш эмас”, — деб ёзади The Times.
17:29 / 10.12.2025
“Путин ва Зеленский ўртасидаги антипатия сабабли музокаралар қийин кечмоқда” – Трамп

“Путин ва Зеленский ўртасидаги антипатия сабабли музокаралар қийин кечмоқда” – Трамп

Трамп Украина бўйича музокаралар қийин кечаётганининг сабабини айтди. АҚШ Президенти Доналд Трамп, Россия Президенти Владими…
17:30 / 09.12.2025
9 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

9 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-3, кундузи 5-7 даража …
20:47 / 08.12.2025
Ҳаво ифлосланишига қарши рейд тадбирлари давом эттирилмоқда

Ҳаво ифлосланишига қарши рейд тадбирлари давом эттирилмоқда

Рейд тадбирлари давомида тадбир бошидан жами 3222 та объектнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қонунчилик талаблари…
12:28 / 11.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!