Мисрдаги ислом оламининг нуфузли илмий-диний маркази — Ал-Азҳар раҳбарияти Ўзбекистон билан илмий ва маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Бош имом шайх Аҳмад ат-Таййиб Ўзбекистон делегацияси билан учрашувда икки томонлама илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.
Учрашувда таълим ва илм-фан соҳасидаги қатор қўшма ташаббуслар муҳокама қилинди. Жумладан:
- уламолар ва мутахассислар ўртасида тажриба алмашинув дастурларини йўлга қўйиш;
- ўзбек талабаларининг Ал-Азҳарда таълим олишини қўллаб-қувватлаш;
- қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;
- конференциялар, мастер-класслар ва ўқув семинарларини ташкил этиш каби масалалар кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар келгусида қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш, академик алмашинув дастурларини йўлга қўйиш ҳамда талабалар ва мутахассислар учун қўшимча грантлар ажратиш бўйича келишиб олишди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!