$
11839.59 UZS
6.22
140.42 UZS
0.63
13569.35 UZS
-8.26
31° Кечаси 18°

Мирзо Улуғбек туманида рақамли бошқарув ва хавфсизликнинг янги модели жорий этилмоқда

17:39 / 23.04.2026

Президент Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб ҳокимлик биноси ёнидаги Салар канали устига қурилган кўприкни бориб кўрди, ҳудуддаги кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди ва шу ерда кўчат экди.

Шундан сўнг туман ҳокимлиги биносида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Президентимиз 1992-1996 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди. Ҳокимлик биносида давлатимиз раҳбари ҳоким бўлиб ишлаган даврдаги қиёфада қайта тикланган хизмат кабинети ва хизмат автомобили кўрсатилди. Давлатимиз раҳбари ҳокимлиги пайтида қабул қилган энг муҳим қарорлар кўргазмага қўйилган. Танишув чоғида Президентимиз ўша вақтдаги фаолиятидан хотиралари билан бўлишди.

Шу пайтгача Мирзо Улуғбек туманида жамоат хавфсизлиги, транспорт, ижтимоий ёрдам, коммунал, молия ва банк каби 30 та ташкилот ўз йўналиши бўйича алоҳида-алоҳида, тарқоқ ҳолда ишлаётган эди. Ягона тизим йўқлиги аҳоли мурожаатини тезкорлик билан ҳал қилишга катта тўсиқ бўлаётган, ортиқча вақт ва сарсонгарчиликка сабаб бўларди.

Ҳозир ҳокимликда вазиятлар маркази ташкил этилиб, сунъий интеллект асосида таҳлил қилиш, муаммоларни тезкор аниқлаш ва ҳал этиш бўйича “Ақлли туман” платформаси яратилди. Муҳими, тумандаги барча маҳалла вакиллари билан онлайн мулоқот қилиш, вазиятдан доимо хабардор бўлиш имконияти яратилган.

Бу ерда ижтимоий ва коммунал муаммолар мониторинг қилинади, аҳоли мурожаатлари ижроси назоратга олинади, фавқулодда ҳолатларда тегишли хизматлар фаолияти тезкор бошқарилади ва мувофиқлаштирилади.

Платформа таркибидаги “Хавфсиз туман” тизими ҳуқуқбузарликларни мониторинг қилиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Тадбиркорлик субъектларининг рақамли харитаси сунъий интеллект таҳлили асосида солиқ тушумларини прогноз қилиш ва уларнинг йиғилувчанлигини таъминлашга қаратилган. “AI Davomat” тизими эса мактабларда сабабсиз дарс қолдириш ҳолатларини бартараф этиш, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Бундай платформалар Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида ҳам ишга туширилди.

Президентимиз вазиятлар маркази фаолияти билан танишиб, ушбу янги тизимни пойтахтнинг қолган туманларида ҳам жорий этишга топшириқ берди. Барча вилоят ҳокимлари, прокурорлари, ички ишлар, хавфсизлик ва солиқ идоралари раҳбарлари Мирзо Улуғбек туманига келиб, ушбу янги тизимни ўрганиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.


Бу ҳам қизиқ

Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Урганч шаҳрида фуқаронинг турмуш ўртоғи пенсиясини ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокура…
14:13 / 18.09.2026
ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026
Тошкент мактабларида давомат сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинмоқда

Тошкент мактабларида давомат сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабларда ўқувчилар давоматини сунъий интеллект ёрдамида назорат қилишга мўлжалланган…
10:27 / 18.09.2026
Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида 2027-йил 1-январдан бошлаб айрим мутахассисларга ҳар ойлик …
14:23 / 16.09.2026
Китоб ўқиганларга пул тўланади

Китоб ўқиганларга пул тўланади

Сингапур ҳукумати аҳолини ижтимоий тармоқларда узоқ вақт ўтказишдан қайтариш ва китоб ўқишга рағбатлантириш мақсадида янги д…
09:31 / 18.09.2026
Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда фуқароларнинг мамлакатдан чиқиши ҳамда хорижликларнинг мамлакатга кириши бўйича янги чекловлар жорий этилди. Тегишли…
14:26 / 16.09.2026
Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади

Самарқандда болалар келажаги бўйича Бутунжаҳон саммити ўтказилади

21–22 октябрь кунлари Самарқандда болалар фаровонлиги ва уларнинг келажагига оид долзарб масалаларга бағишланган Бутунжаҳон …
08:57 / 17.09.2026
Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026
Ноқонуний "Умра" хизматини таклиф қилган шахслар ушланди

Ноқонуний "Умра" хизматини таклиф қилган шахслар ушланди

Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида фаолият юритувчи авиакасса раҳбари гарчи “Умра” зиёратига юбориш ҳуқуқига эга бўлмаса-…
17:22 / 17.09.2026
Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!