Миср армия ва тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этаётган Судандан 436 нафар фуқаросини эвакуация қилди.
Миср Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳмад Абу Зайднинг айтишича, эвакуация муваффақиятли ўтган.
Миср ташқи ишлар вазирлигининг яна бир хабарида айтилишича, Хартум ва Порт-Судандаги дипломатик ваколатхоналар, шунингдек, Ҳалфа водийсидаги консуллик идораси қўшни давлатнинг ушбу ҳудудларида қолган мамлакат фуқаролари билан эвакуация қилиш мақсадида алоқа ўрнатмоқда.
Миср Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Суданда 10 мингдан ортиқ Миср фуқароси бор.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!