Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарҳод Маннoповнинг вафот этганлиги юзасидан текшириш ўтказилди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш кўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
“Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, – дейилади хабарда.
Қайд этиш мумкин, кеча, 5 март куни “Митти вайн” тахаллуси билан танилган 27 ёшли блогер Фарҳод Маннопов Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган клиникалардан бирида вафот этгани хабар қилинган эди.
Хабарларга кўра, у бурнини синдириб олгани учун операция қилинган. Шундан сўнг, кома ҳолатидан чиқа олмай жон берган. Блогер Отабек Жўраев эса марҳумнинг ўлимига наркозни кўп бериб юбориш сабаб бўлганини таъкидлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!