“2025 йил 11 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Олмаота вилояти Или тумани Байсерке қишлоғида жойлашган “ЛГН Метал” корхонасида юз берган портлаш натижасида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари — ҳалок бўлгани юзасидан чуқур қайғу билан маълум қиламиз.
Ҳодиса юзасидан Или тумани полицияси томонидан инсон ўлимига олиб келган меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Миграция агентлиги томонидан марҳумларнинг жасадларини ватанга қайтариш учун зарур расмийлаштириш ишлари ташкил этилди”, – дея хабар бермоқда агентлик.
Шунингдек, хабарга кўра, марҳумларнинг яқинларига керакли амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий Миграция агентликлари масъул ходимлари бириктирилган.
Қозоғистон томони билан тергов жараёнида доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!