3-март куни соат 11:00ларда Учқўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 101 қисқа рақамига “Spark” русумли автомобил ҳайдовчиси Учқўрғон-Қўғай йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида эҳтиётсизлик оқибатида бошқарувни йўқотиб, “Катта Магол” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Ингичка каналига тушиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, Учқўрғон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарув қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомобил сувдан чиқарилиб амалий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!