Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, Навоийда эр-хотин жанжалини нотўғри талқин қилиб, аёлни “ўлди”га чиқарган блогер жаримага тортилди.
Маълум қилинишича, блогернинг пости ортидан аёлга эри томонидан суиқасд қилинган деган асоссиз ҳамда ёлғон хабарлар ҳам тарқалган. Текширувлар натижасида ҳодиса жараёнлари ва сабаблари блогернинг ҳикоясини тасдиқламади.
Блогернинг мазкур хатти-ҳаракатлари устидан суд қарор қабул қилиб, унга нисбатан БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима тайинланди. Шунингдек, жамоат тартибини бузган эр-хотинга эса БҲМнинг 3 бараварида жарима жазоси қўлланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!