$
12634.34 UZS
-18.98
162.37 UZS
0.48
14821.34 UZS
-0.76
36° Кечаси 23°

Навоийда носоз маиший техника учун 10,5 млн. сўмдан кўпроқ пул сарфлаган истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тикланди

21:15 / 02.12.2021

Навоий шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига келиб тушган мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Қайд этилишича, 2021 йил 26 ноябрь куни Навоий шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Навоий шаҳри, Толстой кўчаси 38-уй, 20-хонадонда яшовчи фуқаро Хамза Эргашовнинг Навоий шаҳридаги «ГУЛОБОД» савдо мажмуасида жойлашган савдо дўконидан 5 млн. 032 минг сўмга сотиб олган «Smartfon Samsung А72 6/128Gb» русумли қўл телефони носоз чиққанидан норозилик билдириб, ушбу масалада амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Фуқаро мурожаати Навоий шаҳар жамиятининг мурожаатлар дафтарига рўйхатга олиниб, жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилганда ҳақиқатдан ҳам қўл телефонида носозликлар борлиги кузатилган.

Шундан сўнг, савдо дўкони раҳбарига истеъмолчининг истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли моддалари юзасидан тушунчалар берилган

Натижада, истеъмолчига, носоз чиққан қўл телефони янгисига алмаштириб берилишида амалий ёрдам кўрсатилган.

Яна бир Навоийлик Истеъмолчи 2021 йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг 1091 ишонч рақамига Навоий шаҳар Баркамол авлод кўчаси 3-уй,15-хонадонда яшовчи фуқаро Фарҳод Бекпўлатовнинг оғзаки мурожаати қабул қилинган.

Фуқаро ўз мурожаатида Навоий шаҳрида жойлашган савдо дўконидан 5 млн. 500 минг сўмга муддатли тўлов асосида сотиб олган телевизор кафолат муддати ичида носоз чиққанидан норозилик билдириб ушбу масалада амалий ёрдам сўраган.

Фуқаро мурожаати Навоий шаҳар жамиятининг мурожаатлар дафтарига қайд қилиниб, жамият мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилганда ҳақиқатдан ҳам телевизор носоз ҳолда эканлиги кузатилган.

Шундан сўнг, савдо дўкони сотувчисига истеъмолчининг истеъмолчи сифатида ҳуқуқлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг тегишли моддалари юзасидан тушунчалар берилган.

Натижада, фуқарога телевизор учун тўлаган 5 млн. 500 минг сўм пул маблағи қайтарилишида ва муддатли тўлов асосидаги кредит шартномаси бекор қилинишида амалий ёрдам кўрсатилган.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилмоқда?

Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилмоқда?

Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилиши маълум қилинди.
15:06 / 13.07.2025
Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Бу бўйича мураббий билан музокаралар олиб борилмоқда
18:57 / 13.07.2025
Ким Чен Ин “муқаддас уруш”да Россияни сўзсиз қўллаб-қувватлашини билдирди

Ким Чен Ин “муқаддас уруш”да Россияни сўзсиз қўллаб-қувватлашини билдирди

Шимолий Корея раҳбари Россия ташқи ишлар вазири билан учрашувда буни яна бир марта маълум қилган
22:13 / 13.07.2025
Самарқандда сифатсиз қурилаётган мактаблар бузиб ташланди

Самарқандда сифатсиз қурилаётган мактаблар бузиб ташланди

Уларда реконструкция ишлари сифатсиз ҳолда амалга оширилаётгани аниқланган.
17:34 / 12.07.2025
Ўзбекистон 10,6 млн долларлик қуритилган ўрик экспорт қилган

Ўзбекистон 10,6 млн долларлик қуритилган ўрик экспорт қилган

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 минг тоннага ёки 36 % га ошган
18:10 / 12.07.2025
“Қалпоқ” юмористик жамоаси актёри ҳаётдан кўз юмди

“Қалпоқ” юмористик жамоаси актёри ҳаётдан кўз юмди

Бу ҳақда жамоа асосчиси Раҳмонали Суропов маълум қилди
18:29 / 13.07.2025
Масъуд Пезешкиён Исроилнинг Теҳронга ҳужуми вақтида жароҳат олган

Масъуд Пезешкиён Исроилнинг Теҳронга ҳужуми вақтида жароҳат олган

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Исроилнинг Теҳронга берган зарбалари давомида енгил жароҳат олган. Бу ҳақда Fars News хабар…
14:48 / 13.07.2025
КХДР Россияни Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлашда давом этади

КХДР Россияни Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлашда давом этади

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Россиянинг Украинадаги урушини “шартсиз қўллаб-қувватлашини” билдирди — бу ҳақда Пхенян дав…
10:33 / 13.07.2025
Ламин Ямал келажаги ҳақида фикр билдирди

Ламин Ямал келажаги ҳақида фикр билдирди

Ispaniyalik 18 yoshli futbolchi bu boradagi rejalari bilan o'rtoqlashdi
19:44 / 13.07.2025
Европа комиссияси президенти: “Доналд Трамп савдо урушини бошламоқда”

Европа комиссияси президенти: “Доналд Трамп савдо урушини бошламоқда”

Сиёсатчининг сўзларига кўра, музокаралар бесамар кетса, АҚШга жавоб чоралари қўлланилади
21:33 / 12.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!