$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
18° Кечаси 12°

Нодирбек Абдусатторов яна бир бор Магнус Карлсен билан тўқнаш келди

08:50 / 17.10.2022

Шу кунларда шахмат бўйича «Meltwater Champions Chess Tour» онлайн мусобақаси ўтказилмоқда.

Мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу нуфузли турнирда жаҳоннинг рейтинги баланд гроссмейстерлари ғолиблик йўлида дона суряпти. 

Юлдуз шахматчилар қаторида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам баҳсларда иштирок этяпти.

Тезкор шахмат бўйича жаҳоннинг энг ёш ва шу билан бирга амалдаги чемпиони ҳисобланган Нодирбек кеча ўтказилган 4 та партиянинг 3 тасида кучли рақиблари билан муроса йўлини танлади ва 9-турда турнирдаги иккинчи мағлубиятини Швециялик Нилс Гранделиусдан қабул қилиб олди.

Эътиборлиси, Абдусатторов 11-турда амалдаги жаҳон тожи соҳиби, норвегиялик Магнус Карлсен билан рўбарў келди ва Жаҳон чемпионлари 84-юришдан сўнг дурангга рози бўлишди.

Шу тариқа, бу сафар ҳам Карлсен Нодирбекни мағлуб эта олмади. Шахматчиларнинг бундан аввалги учрашуви жаҳон чемпионати доирасида ўтказилган бўлиб, ўшанда Абдусатторов тарихий ғалабага эришган эди.

Кеча шахматчимиз 10-турда АҚШ вакили Даниел Народиский, 12-турда полшалик Ян-Кшиштоф Дуда билан дурангга имзо чекди.

Нодирбек 5 ғалаба, 5 дуранг ва 2 мағлубият билан 20 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадвалида Дуда 25 очко билан якка пешқадам бўлиб олди. Озарбайжонлик Шахрияр Мамадяров 23 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган. Гукеш, Эригайси ва Магнус Карлсен ҳисобида 21 тадан очко бор.


Спорт


														
														Тошкентда “One Run” халқаро югуриш ярим марафони бўлиб ўтади

Тошкентда “One Run” халқаро югуриш ярим марафони бўлиб ўтади

Иштирокчилар учун 4 турдаги масофа мавжуд: 21 км, 10 км, 5 км ва 1 км.
12:33 / 06.05.2024

														
														Зайнаб Дайибекова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди

Зайнаб Дайибекова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди

Ўзбекистон делегациясининг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари 26 тага етди.
12:06 / 01.04.2024

														
														Достон Бозоров Octagon чемпионига айланди

Достон Бозоров Octagon чемпионига айланди

Бу ҳақда “Olamsport” хабар бермоқда.
09:32 / 11.03.2024

														
														WBA рейтинги янгиланди: Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасида 1-ўринда

WBA рейтинги янгиланди: Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасида 1-ўринда

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) февраль ойи якунларига кўра, янгиланган рейтингни эълон қилди.
17:09 / 04.03.2024

														
														Оксана Чусовитина финалга чиқди

Оксана Чусовитина финалга чиқди

Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида навбатдаги саралаш баҳслари ўтказилади.
16:13 / 23.02.2024

														
														Ўзбекистон Халқаро фижитал спорт федерацияси билан меморандум имзолаган биринчи давлат бўлди

Ўзбекистон Халқаро фижитал спорт федерацияси билан меморандум имзолаган биринчи давлат бўлди

Қозон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси вакиллари хизмат сафари давомида қатор музокаралар олиб бориб, ўзаро алоқа…
12:52 / 23.02.2024

														
														8 нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медаль учун жанг қилади - “Strandja”

8 нафар ўзбекистонлик боксчи олтин медаль учун жанг қилади - “Strandja”

Мусобақанинг ярим финал баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг 14 нафар боксчиси 12 та вазнда рингга кўтарилди.
13:09 / 11.02.2024

														
														Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда чемпионлик камари учун жанг ўтказади

Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксда чемпионлик камари учун жанг ўтказади

Дўстматов ҳозирда Болгарияда ташкил этилаётган “Strandja-2024” халқаро турнирида иштирок этмоқда.
18:12 / 09.02.2024

														
														Акбар Жўраев Осиё чемпионига айланди

Акбар Жўраев Осиё чемпионига айланди

Унда иштирок этган ҳамюртимиз Акбар Жўраев 3 та олтин медални қўлга киритди.
17:50 / 09.02.2024

Бу ҳам қизиқ

Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг янги қарори эълон қилинди. Унга кўра, чиқиндиларни тўплаш, олиб кетиш бил…
18:01 / 18.05.2024
Украина Россияни ёқилғисиз қолдирди

Украина Россияни ёқилғисиз қолдирди

Дронларнинг зарбалари маҳаллий ёқилғи нархини оширди, аммо электр энергияси ишлаб чиқаришга минимал таъсир кўрсатди.
16:59 / 18.05.2024
Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Қайси ҳудудда қурилиш корхоналари кўпроқ фаолият юритмоқда?

Бу ҳақда, Статистика агентлиги маълумот берди.
10:15 / 19.05.2024
Гўдакка қўшимча овқат тайёрлаш талаблари

Гўдакка қўшимча овқат тайёрлаш талаблари

Натижада унга қўшимча овқат бериш зарурати туғилади.
10:22 / 19.05.2024
19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 май куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, в…
18:17 / 18.05.2024
Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Бишкекдаги вазият барқарорлашди

Қирғизистон пойтахтидаги бир қатор туманларда чет элликлар, асосан осиёликлар оммавий яшайдиган жойларда маҳаллий аҳоли ишти…
11:08 / 18.05.2024
Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Чарчоқ, вазн ўзгариши ва бошқа аломатлар кузатилса, гинеколог-эндокринолог билан учрашиш тавсия этилади.
14:27 / 18.05.2024
Буйрак касаллигининг аломатлари ва белгилари

Буйрак касаллигининг аломатлари ва белгилари

Интернетда топиш мумкин бўлган энг кенг тарқалган маслаҳатлардан бири бу кўпроқ сув ичиш ва кўп дам олишдир.
14:58 / 18.05.2024
Чиройли авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошган

Чиройли авторақамлар сотуви 3,2 баробарга ошган

Жорий йилнинг 17 май куни “Ўзбекистон республикаси товар-хомашё биржаси фаолиятининг 2024 йил 1 чорак якунлари” мавзусида ма…
11:06 / 19.05.2024
Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

2 июндан 22 июнгача Тошкент Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши сабабли қат…
09:21 / 19.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!