$
11971.64 UZS
-8.72
₽
146.33 UZS
0.71
€
13160.42 UZS
26.35
31° Кечаси 18°

Олмаотада ёнғин оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

12:37 / 30.11.2023

30 ноябрь тонгида Олмаотадаги ҳостелда ёнғин рўй бериб, унинг оқибатида 13 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда "Tengrinews.kz" нашри хабар бермоқда.

Ҳостелда жами 72 киши бўлган, улардан 59 нафари воқеа жойидан мустақил равишда чиқиб кета олган.

“Разведка ва ёнғинни ўчириш чоғида, дастлабки маълумотларга кўра, 13 қурбон бор, уларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда. Тахминларга кўра, улар ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлишган”, — дейилади хабарда.
Олмаота шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотига кўра, қурбонларнинг икки нафари Ўзбекистон, яна икки нафари Россия фуқароларидир.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати аниқлик киритишича, ҳалок бўлган икки ўзбекистонлик ҳам — 2000 йилда туғилган йигитлар бўлишган. Айни вақтда мамлакатнинг Олмаотадаги бош консуллиги шаҳар расмийлари ва бошқа тегишли идоралар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Ўзбекистон ТИВдагилар жасадларни олиб келишда марҳумларнинг яқинларига ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилган.

Маълум бўлишича, мазкур бино бир ярим ой муқаддам ҳостелга айлантирилган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ўчоғи ертўладаги коридорда бўлган.

Шаҳар ҳокими Ерболат Досаев "Zakon.kz" нашрига ертўлани ҳостел қилиш ноқонуний амалга оширилганини айтган.
“Мижозларни ертўлага жойлаштириш тақиқланган. Қайта жиҳозлашга, санитария нормаларига мослаштиришга рухсат берилган бинонинг бу қисмида ошхона, ертўла ва бошқалар бўлиши керак эди”, — деган Ерболат Досаев.

Ёнғин ва 13 кишининг ўлими юзасидан республика Жиноят кодексининг 292-моддаси (ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш) билан жиноий иш қўзғатилган.


Жаҳон


														
														Хитойда Си Сзинпиннинг Путин ва Трампга муносабати ОАВ эътиборини тортди

Хитойда Си Сзинпиннинг Путин ва Трампга муносабати ОАВ эътиборини тортди

Хитойда ўтказилаётган APEC саммити доирасида Хитой раиси Си Сзинпиннинг Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Д…
09:28 / 19.11.2026

10:58 / 18.11.2026

														
														Трампга суиқасд уюштириш режасида қатнашган покистонлик 27 йилга қамалди

Трампга суиқасд уюштириш режасида қатнашган покистонлик 27 йилга қамалди

Эрон ҳукумати билан алоқалари бўлган покистонлик Осиф Мерчант АҚШ президенти Дональд Трамп ва бошқа америкалик сиёсатчиларга…
10:51 / 18.11.2026

														
														Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026

														
														Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026

														
														Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026

														
														Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

У ярим йил давомида эвакуация қилинишини кутган – оғир жароҳатлари туфайли ўз оёқларини кесиб ташлашига тўғри келган.
17:17 / 25.10.2026

														
														Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026

														
														Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026

														
														Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат, шунингдек, платформаларга дастлабки босқичданоқ болалар хавфсизлигини ҳисобга олиш мажбуриятини юкламоқчи.
08:37 / 19.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашнинг биринчи…
13:56 / 19.11.2026
Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метросида йўловчилар оқими 20 фоизга ошди: янги поездлар харид қилинади

Тошкент метрополитенида йўловчилар оқими ошгани сабабли вагон паркини кенгайтириш режалаштирилмоқда. 2026 йил сентабр–октабр…
11:50 / 20.11.2026
Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

19 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган Erasmus+ эксп…
17:52 / 19.11.2026
Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можарони ҳал қилиш ва урушни якунлаш учун Россия ёки Хитойдан ёрдам сўраш ниятида эм…
16:58 / 19.11.2026
Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинд…
09:49 / 20.11.2026
АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин биржа савдоларига чиқарилди. Бироқ ушбу маҳсулот автомобилларга ёқилғи сифатида қуйиш шохо…
14:50 / 20.11.2026
Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косовонинг собиқ президенти Ҳошим Тачи гувоҳларга босим ўтказиш ва суд жараёнига тўсқинлик қилишда айбдор деб топилиб, 1 йил…
10:14 / 19.11.2026
Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026
Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистонда ОАВ саҳифаларига муаллифлик ҳуқуқи бўйича сохта шикоятлар юбориб, пул талаб қилинмоқда

Ўзбекистондаги бир қатор интернет нашрлари ижтимоий тармоқларда муаллифлик ҳуқуқи бузилгани ҳақидаги шикоятлар орқали пул ун…
13:48 / 19.11.2026
Самарқандда уч кишини Умрага юборишни ваъда қилган фирма раҳбари ушланди

Самарқандда уч кишини Умрага юборишни ваъда қилган фирма раҳбари ушланди

Самарқандда уч нафар фуқарони тегишли лицензиясиз Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, бунинг эвазига 3 750 АҚШ доллари тала…
09:18 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!