$
11839.59 UZS
6.22
140.42 UZS
0.63
13569.35 UZS
-8.26
31° Кечаси 18°

Ўқитувчидан гап эшитиб, ойнадан чиқиб кетган ўқувчи қиз воқеасига муносабат билдирилди

09:50 / 25.05.2022

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчидан гап эшитган ўқувчи қиз ойнадан сакраб чиқиб кетгани акс этган видео тарқалди.

Тарқатилган баъзи хабарларда ўқувчи қизни мактабнинг иккинчи қаватидан ўзини ташлади, деган изоҳлар ҳам учраган эди.

Фарғона вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Қайд этилишича, мазкур ҳолат ҳақиқатда Қўштепа туманидаги 22-мактабда бўлиб ўтганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 23 май куни ушбу мактабнинг биринчи қаватида жойлашган кимё фани синфхонасида бўлган.

Мактабнинг 8-синф ўқувчиси А.А. дарс пайтида калитни уйига ташлаб келиш учун рухсат сўраган.  Ўқитувчи дарс тугашига 5 дақиқа қолганини билдирган. Бироқ ўқувчи муаллима гапига қулоқ солмасдан деразадан сакраб, қочиб кетган.

Шундан сўнг ўқитувчи уни қайта синфхонага олиб кириб танбеҳ берган, бироқ ўқувчи қиз яна деразадан қочиб кетган.

Шу ҳолат А.А. нинг синифдоши томонидан телефонда тасвирга олиниб тарқатилган. Ўқувчи А.А. соғ-саломат ҳеч қандай тан жароҳати олмаганлиги маълум қилинди.

Мазкур хабар вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олинган.


Бу ҳам қизиқ

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
10:22 / 20.09.2026
Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонга ташриф доирасида Президент билан биргаликда ҳудуддаги қатор ижтимоий ва иқтисодий обектлар кўздан кечирилд…
12:28 / 19.09.2026
Ноқонуний "Умра" хизматини таклиф қилган шахслар ушланди

Ноқонуний "Умра" хизматини таклиф қилган шахслар ушланди

Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида фаолият юритувчи авиакасса раҳбари гарчи “Умра” зиёратига юбориш ҳуқуқига эга бўлмаса-…
17:22 / 17.09.2026
17 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

17 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-…
17:17 / 16.09.2026
Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида 2027-йил 1-январдан бошлаб айрим мутахассисларга ҳар ойлик …
14:23 / 16.09.2026
Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган Янги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган 7 та қабристон кўчирилади. Бу ҳ…
14:21 / 18.09.2026
Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026
Тошкент мактабларида давомат сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинмоқда

Тошкент мактабларида давомат сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинмоқда

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мактабларда ўқувчилар давоматини сунъий интеллект ёрдамида назорат қилишга мўлжалланган…
10:27 / 18.09.2026
Украинада йўловчи автобусига дрон зарбаси берилди: 5 киши ҳалок бўлди

Украинада йўловчи автобусига дрон зарбаси берилди: 5 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Днепропетровск вилояти Никопол туманида йўловчи автобусига дрон орқали зарба берилди. Вилоят ҳарбий маъмурияти м…
14:19 / 16.09.2026
Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Болалар хавфсизлиги: Европа ижтимоий тармоқлар учун ёш чегарасини кучайтирмоқда

Европа Комиссияси Президенти Урсула вон дер Леен болаларни ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан ҳимоя қилиш бўйича янги ёндашув…
10:51 / 17.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!