$
12047.45 UZS
26.55
151.90 UZS
-3.59
14099.13 UZS
110.41
31° Кечаси 18°

Ўсмир йигитнинг ўлимига сабабчи бўлган инспектор 2 ярим йилга қамалди

16:29 / 12.12.2025

Самарқанд вилояти Булунғур туманида 17 ёшли йигитнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган профилактика инспекторига суд ҳукми ўқилди.  Қайд этилишича, 2025 йилнинг 20 февраль куни 2008 йилда туғилган Б.Б. (ўғил бола) амакисига тегишли Cobalt автомашинасини ўзбошимчалик билан ҳайдаб чиқиб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан 102 рақами орқали Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг навбатчилик қисмига мурожаат келиб тушган ва ҳолат Булунғур тумани “Килдон” маҳалла фуқаролар йиғини профилактика катта инспектори Х.И.га бириктирилган.

Шундан сўнг инспектор ва Б.Б.нинг яқинлари биргаликда йигитни қидирган. Икки кун давом этган қидириш ишларидан сўнг, 21 февраль куни йигит Жиззах вилояти Зарбдор туманидан топилиб, соат 19:00 ларда уйга олиб келинган. Шундан сўнг инспектор ўсмирни ички ишлар ходимларидан олиб чиқиб келганини ва 400 минг сўм пул берганини айтиб, уларни алдаб ишончига кириб, ушбу пулларни талаб қилган.

Суд ҳужжатларига кўра, профилактика инспектори йигитни уйдан олиб чиқиб кетиб, тартибга кўра у билан педагогик ва психологик профилактика тадбирлари ўтказмаган ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмаган. Аксинча, унинг қариндошларига “бу бола қамалади, энди қонун олдида жавоб бериши керак”, – деган мазмундаги гапларни айтиб, қўрқитган.

Ўсмир Б.Б. қамалишидан қўрқиб, стресс ҳолатига тушиб, 22 февраль куни уйининг молхонасида 20 литрлик елим идиш (канистр)да мавжуд бўлган дизель ёнилғисини устига сепиб, ўзига ўт қўйган. Оқибатда оғир даражадаги куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Унга шифокорлар 2 ойдан кўпроқ вақт давомида тиббий ёрдам кўрсатган бўлишига қарамасдан, 6 май куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида вафот этган.

2025 йил 4 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Паяриқ туман суди профилактика инспектори Х.И.ни Жиноят кодексининг 168-моддаси билан айбли деб топиб, унга нисбатан 2 йил муддатга Ички ишлар органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 2 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Собиқ ходим суд залининг ўзида қамоққа олиниб, манзил-колонияга юборилди.



														
														Тошкент шаҳри ва 15 та ҳудуддаги дорихоналарда “Электрон рецепт” тизими ишга тушди

Тошкент шаҳри ва 15 та ҳудуддаги дорихоналарда “Электрон рецепт” тизими ишга тушди

Мазкур тизим доирасида юзага келган саволларга жавоб берувчи @ssv_pilotbot ҳам ташкил этилди.
17:32 / 12.12.2025

														
														Ўсмир йигитнинг ўлимига сабабчи бўлган инспектор 2 ярим йилга қамалди

Ўсмир йигитнинг ўлимига сабабчи бўлган инспектор 2 ярим йилга қамалди

Самарқанд вилояти Булунғур туманида 17 ёшли йигитнинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлган профилактика инспекторига суд ҳук…
16:29 / 12.12.2025

														
														Саида Мирзиёева Рим Папаси билан учрашди

Саида Мирзиёева Рим Папаси билан учрашди

11 декабрь куни Саида Мирзиёева Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофоти ҳайъати йиғилиши доирасида Рим Папаси Лев X…
16:06 / 12.12.2025

														
														13 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

13 декабрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

13 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
15:49 / 12.12.2025

														
														Пойтахтдаги 78 та “заправка”ларнинг иш вақти соат 06:00 дан 23:00 га қадар этиб белгиланди

Пойтахтдаги 78 та “заправка”ларнинг иш вақти соат 06:00 дан 23:00 га қадар этиб белгиланди

Тошкент шаҳрида ҳам шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда пойтахтда фаолият кўрсатувчи 78 та автомобилларга газ тўлдириш ко…
13:06 / 12.12.2025

														
														Тошкентда яшил ҳудуд яратган фуқаро жавобгарликка тортилгани юзасидан ўрганиш ўтказилди

Тошкентда яшил ҳудуд яратган фуқаро жавобгарликка тортилгани юзасидан ўрганиш ўтказилди

Мазкур ҳолат Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан воқеа жойига бориб ўрганилибди.
12:27 / 12.12.2025

														
														Ўзбекистон Президенти Ашхободдаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйди

Ўзбекистон Президенти Ашхободдаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни Ашхобод шаҳридаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйиш м…
11:09 / 12.12.2025

														
														Зироат Мирзиёева Парагвай Республикасининг Биринчи хоними билан учрашди

Зироат Мирзиёева Парагвай Республикасининг Биринчи хоними билан учрашди

Олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати усталарининг ижод намуналари, халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатлари билан та…
09:01 / 12.12.2025

														
														Шавкат Мирзиёев Парагвай Президенти билан музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев Парагвай Президенти билан музокара ўтказди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай Республикаси Президенти Сантяго Пеня рас…
17:55 / 11.12.2025

														
														12 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

12 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 12 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб турад…
17:32 / 11.12.2025

Бу ҳам қизиқ

Зироат Мирзиёева Парагвай Республикасининг Биринчи хоними билан учрашди

Зироат Мирзиёева Парагвай Республикасининг Биринчи хоними билан учрашди

Олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати усталарининг ижод намуналари, халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатлари билан та…
09:01 / 12.12.2025
Путиннинг Донбассдаги урушни давом эттиришдан мақсади нима?

Путиннинг Донбассдаги урушни давом эттиришдан мақсади нима?

“Кенг кўламли урушдан мақсад — фақатгина янги ҳудудларни эгаллаб олиш эмас”, — деб ёзади The Times.
17:29 / 10.12.2025
Тошкентда пиёдани автобус ва Haval уриб юборди

Тошкентда пиёдани автобус ва Haval уриб юборди

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
09:29 / 10.12.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурб…
11:41 / 11.12.2025
Пойтахтдаги 78 та “заправка”ларнинг иш вақти соат 06:00 дан 23:00 га қадар этиб белгиланди

Пойтахтдаги 78 та “заправка”ларнинг иш вақти соат 06:00 дан 23:00 га қадар этиб белгиланди

Тошкент шаҳрида ҳам шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда пойтахтда фаолият кўрсатувчи 78 та автомобилларга газ тўлдириш ко…
13:06 / 12.12.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк 2025-йил 11-декабрда бўлиб ўтган йиғилишда асосий ставкани 14 фоизда сақлаш тўғрисида қарор қилди.
17:17 / 11.12.2025
“Кейинги йил пахтада 4,5 миллион, ғаллада 10 миллион тонналик хирмонни бемалол уддалаш мумкинлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим” – Президент

“Кейинги йил пахтада 4,5 миллион, ғаллада 10 миллион тонналик хирмонни бемалол уддалаш мумкинлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим” – Президент

Келгуси йилда янги агротехнология ёрдамида 76-схема бўйича пахта етиштиришни оммалаштириб, 891 минг гектарда тўлиқ шу схема …
13:03 / 10.12.2025
Макка ва Мадинада фото ва видеога олиш тақиқланиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Макка ва Мадинада фото ва видеога олиш тақиқланиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ҳаж 2026 учун иккита Муқаддас масжидда суратга олишга расмий тақиқ йўқ. Аввалроқ “Араби портал” нашри фото ва видеога тақиқ …
10:21 / 11.12.2025
Путин 11-12 декабрь кунлари Туркманистонга боради

Путин 11-12 декабрь кунлари Туркманистонга боради

Россия етакчиси Ашхободдаги форумда иштирок этади.
15:36 / 10.12.2025
Шавкат Мирзиёев Парагвай Президенти билан музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев Парагвай Президенти билан музокара ўтказди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай Республикаси Президенти Сантяго Пеня рас…
17:55 / 11.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!