Марказий банк 2025-йил 11-декабрда бўлиб ўтган йиғилишда асосий ставкани 14 фоизда сақлаш тўғрисида қарор қилди.
Ноябр ойи якунлари бўйича умумий инфлятсия йиллик 7,5 фоиз, базавий инфлятсия эса 6,3 фоизни ташкил этди. 2025-йил охирига инфлятсия прогнозини 7,3 фоизга пасайтирилди, 2026-йилда эса 6,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
Иқтисодий ўсиш юқори суръатларда давом этаётгани, йил охирида 7–7,5 фоизгача етиши кутилмоқда. Бироқ, озиқ-овқат таклифи, транспорт нархлари ва тартибга солинадиган нархлар индексатсияси инфлятсия учун хавфлар ҳисобланади.
Инфлятсия ва инфлятсион кутилмалар пасайиши натижасида реал фоиз ставкалари юқори бўлиб, миллий валютадаги омонатлар ўсмоқда. Молиявий инклюзивлик ортиши билан чакана кредитлаш ҳам юқори суръатда давом этмоқда, бу келгусида инфлятсион босимни кучайтириши мумкин.
Пул-кредит шароитлари инфлятсиянинг пасайиш йўналишига эришиш мақсадида қатъий сақланмоқда. Асосий ставкани навбатдаги кўриб чиқиш 2026-йил 28-январь кунига белгиланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!