$
11903.15 UZS
-62.36
₽
146.75 UZS
0.79
€
13329.15 UZS
-108.12
31° Кечаси 18°

Ўтган йилда Орол денгизининг қуриган тубида 107 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо этилган

11:43 / 08.02.2023

2022 йилда 107 минг гектар майдонда саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан «яшил қопламалар» барпо этилган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўрмон хўжалиги агентлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Ашуров маълум қилди.

Қайд этилишича, жами 590,3 тонна, шундан 391 тонна маҳаллий аҳоли томонидан чўл ўсимликларининг уруғлари жамғарилди, 100 гектар саксовул ва бошқа чўл ўсимликларидан ниҳолхоналар ташкил этилган.

635 нафар ишчи-ходимлар, 250 дона юқори унумли тракторлар ва 2 дона кичик авиация (АН-2) жалб этилган.

Маълум қилинишича, жорий йилда 100 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилади.

Уларни барпо этиш ва хатосини тўлдириш учун жами 420 тонна саксовул, қандим, қорабуроқ каби чўл ўсимликларининг уруғларини жамғарилади.

Жорий йилда Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этиш учун жами 25 млрд. сўм маблағлар талаб этилади.

Молиялаштириш манбалари бўйича Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасидан 5 млрд. сўм, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан 5 млрд. сўм, Акциядорлик тижорат банкларидан 5 млрд. сўм, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 10 млрд. сўм ажратилади.

Бундан ташқари, ўтган йиллардаги мавжуд қарздорликлар учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 5,5 млрд. сўм мақсадли маблағларни ажратилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, Оролбўйи минтақаси бўлган Навоий вилоятида 50 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар ҳамда Хоразм вилоятида 11 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо этилди.


Бу ҳам қизиқ

22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9°, ку…
15:59 / 21.10.2026
Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu …
15:55 / 21.10.2026
Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Зироат Мирзиёева глобал соғлиқни сақлашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотга сазовор бўлди

Мукофот 2019 йилда таъсис этилган. У аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида аниқ натижалар берган алоҳида етакчилик ва …
10:57 / 22.10.2026
21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

21 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:11 / 20.10.2026
АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мексика чегарасида мигрантларга қарши иссиқлик қуролини синаши мумкин

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) Миллий хавфсизлик вазирлигига Мексика чегарасида қўлланиши мумкин бўлган иссиқлик нури қуро…
23:56 / 22.10.2026
Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россияда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёл ва меҳрибонлик уйига жойл…
11:40 / 21.10.2026
Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Айрим хизматларда ҳужжатларнинг электрон шакли қабул қилинади

Ўзбекистонда фуқаролар айрим хизматлардан фойдаланишда ҳужжатларнинг қоғоз нусхасини тақдим этмасдан, уларнинг электрон шакл…
23:52 / 22.10.2026
Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Таълим вазирига ходимларни суҳбат асосида ишга олиш ваколати берилди.

Президент қарори билан, таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимовга истисно ваколат берилди: у 2027 йил 1 февралгача вазирл…
15:38 / 21.10.2026
Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери шикастланганини маълум қилди

Эрон 22 октябрь куни Ҳурмуз бўғозида етти нефть танкери ёниб кетгани ёки шикастланганини маълум қилди. Ҳодисаларга Эрон томо…
23:59 / 22.10.2026
Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқандда нутқ сўзлайди

Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқандда нутқ сўзлайди

21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзи…
17:36 / 20.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!