Озарбайжон Россия фуқаролари учун мамлакатда бўлиш қоидаларини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Айхан Гажизаде хабар берди.
Расмийнинг таъкидлашича, ушбу чоралар Россиянинг миграция сиёсатидаги Озарбайжон фуқароларига ҳам таъсир этувчи ўзгаришларга жавобан ишлаб чиқилмоқда.
“Мамлакатда вақтинчалик бўлиш ва миграция масалаларида Озарбайжон ташқи сиёсатнинг бошқа жиҳатларида бўлгани каби тенглик ва ўзаролик тамойилларига амал қилади”, – дейди Гажизаде.
Шунингдек, у тегишли ўзгаришлар яқин кунларда кучга киришини қўшимча қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!