Жанубий Кореянинг Муан шаҳрида самолёти ҳалокатга учраган Jeju Air авиакомпанияси фожиа учун узр сўраб, фалокат сабабини аниқлаш учун барча имкониятни амалга оширишга ваъда берди, – деб ёзмоқда Yonhap ахборот агентлиги.
“Ҳозир тафсилотларни аниқлаш устида ишлаяпмиз”, – дейилган қисқача баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, бугун маҳаллий вақт билан соат 9:07 да Jeju Air компанияси 7C 2216 рейси бўйича 181 киши билан учган “Боэинг 737-800” лайнери Муан аэропортига қўнаётганда учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетиб, панжарага урилган ва ёниб кетган.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлган 75 кишининг шахси аниқлангани, икки киши қутқарилгани эълон қилинган. Ҳаво кемаси саҳнида 173 нафар Жанубий Корея, 2 нафар Таиланд фуқароси бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!