$
11994.10 UZS
6.94
₽
145.79 UZS
-0.5
€
13420.20 UZS
26.95
31° Кечаси 18°

“Ўзбек халқи бундан 87 йил олдин Узоқ Шарқдан кўчиб келган кореялик ватандошларимизга қайноқ бағридан жой бергани учун жуда миннатдормиз” — Юн Сок Ёл

11:18 / 13.06.2024

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёл Ўзбекистонга амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида “Дунё” ахборот агентлигига интервью берди.

Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёл Ўзбекистонга амалга оширадиган давлат ташрифи арафасида “Дунё” ахборот агентлигига интервью берди.

– Жаноб Президент, суҳбатимиз айни пайтда чуқур трансформация босқичидан ўтаётган Ўзбекистонга давлат ташрифингиз арафасида ташкил этилмоқда. Маълумки, ўз вақтида Корея Республикаси ҳам бундай ўзгаришлар жараёнини бошидан кечирган. Мамлакатимизнинг замонавий тараққиёти, Ўзбекистон раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотларни қандай баҳолайсиз?

– Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси кўплаб умумий тарихий ва маданий хусусиятларга эга. Мен ҳамиша мамлакатингизга сафар қилишни орзу қилганман. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларидан ушбу ташрифга таклиф олиш мен учун катта шарафдир.

 

Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг беқиёс раҳнамолигида Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёда амалга оширилаётган ўзгаришлар ва инновациялар жараёнида етакчилик қилмоқда. Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрсаткичлари, жумладан, ялпи ички маҳсулот, аҳоли жон бошига тўғри келадиган маҳсулот ҳажми, тўлов баланси ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими йилдан-йилга ўсиб бормоқда.

Мамлакатнинг юқори ўсиш салоҳиятига эга бозори, катта миқдордаги ишчи кучи ва геосиёсий аҳамияти уни халқаро компаниялар учун бизнес юритиш ва инвестициялар киритиш учун жуда жозибадор маконга айлантирмоқда. Мен келишдан олдин Тошкентни қуш парвози баландлигидан томоша қилиш имкониятига эга бўлдим ва Ўзбекистон нақадар изчил ривожланаётганини кўрдим.

Ўтган йили эълон қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ мамлакатда сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда ислоҳотлар изчил давом эттирилиб, янги муваффақиятларга эришилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш, иқтисодиётни либераллаштириш ва хорижий компанияларни жалб этиш каби мақсадларни илгари суриб, миллий иқтисодиётни рағбатлантирмоқда. Шунингдек, жамият ҳаётида коррупцияга қарши курашиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва бошқа йўналишларни қамраб олган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқда.

Бир пайтлар мутлақ қашшоқ мамлакат бўлган Корея Республикаси ташқи дунёга очилиш, иқтисодиётини либераллаштириш ва халқаро ҳамжамият билан яқин ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш орқали иқтисодий ва ижтимоий тараққиётга эришди. Ушбу тажрибага асосланиб, Корея Республикаси Ўзбекистоннинг ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди ҳамда бундан кейин ҳам республикани ижтимоий-иқтисодий ва демократик ривожлантиришда мамлакатингиз билан алоҳида стратегик шерик сифатида яқиндан ҳамкорлик қилади.

– Бизнинг давлатларимиз учун иқтисодий ривожланиш ва ўсиш ташқи ҳамда ички сиёсатнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Ўзбекистон хориж инвестицияси учун эшикларини очмоқда, экспорт салоҳиятини оширмоқда, янада кенгроқ кооперацияга эришиш ҳамда савдо алоқаларини чуқурлаштиришга интилмоқда. Сиз ушбу соҳаларда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари ҳақида қандай фикр билдира оласиз? Нима ўзаро алоқаларни фаоллашувини рағбатлантириши ёки уларга тўсқинлик қилиши мумкин?

– Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари 2016 йилда Президентлик лавозимига киришганидан буён дадил ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатини юритиб, Ўзбекистонни мутлақо янги мамлакатга айлантирди.

Валюта сиёсатини либераллаштириш, божхона тўловларини камайтириш ва давлат корхоналарини таркибий ўзгартиришни ўз ичига олган бозорни либераллаштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар Ўзбекистон иқтисодиётини жонлантириш ва инвестициявий муҳитни яхшилашга ёрдам берди. Хусусан, ўтган йили тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 96,4 фоизга ўсиб, 7,68 миллиард долларга етди.

Корея Республикаси Ўзбекистон Республикаси билан 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатганидан бери автомобилсозлик, энергетика, маиший техника, тўқимачилик, молия, телекоммуникациялар ва бошқа йўналишлардаги иқтисодий ҳамкорлик кўламини кенгайтирди.

2019 йилда икки томонлама муносабатлар Марказий Осиёда ягона бўлган алоҳида стратегик шериклик мақомини олди ва ўтган йил ўзаро товар айирбошлаш ҳажми рекорд даражадаги 2,46 миллиард долларга етди. Айни дамда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар ҳар қачонгидан ҳам ўзаро манфаатли мазмун касб этган.

Бугун дунё мураккаб глобал инқирозга юз тутаётган экан, мен бундай вазиятни ўзаро иқтисодий ҳамкорликни янада диверсификация қилиш ва чуқурлаштириш, жумладан, муҳим фойдали қазилмаларни етказиб бериш занжирини ривожлантириш учун имконият деб ҳисоблайман. Ушбу ташриф чоғида ҳукуматларимиз ва бизнес вакиллари ўртасидаги музокараларнинг амалий натижаларини кўришга умид қиламан.

– Бугунги кунда Ўзбекистон минтақа мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, яқин қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш воситасида Марказий Осиёни жипслаштириш ва унинг салоҳиятини юксалтиришга интилмоқда. Бунинг самарасида Марказий Осиё халқаро майдонда тобора муҳим ҳамкор ва фаол халқаро кучга айланиб бормоқда. Сизнинг фикрингизча, ушбу жараёнлар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларга қандай таъсир қилмоқда?

– Бизга маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийлари минтақадаги қўшнилар билан шериклик муносабатларини мустаҳкамлашни мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгилаб, минтақавий ҳамкорликда етакчи ўрин тутмоқда. 2018 йилда унинг ташаббуси билан ҳар йили ўтказиладиган формат – Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари ташкил этилди. Биз, шунингдек, Ўзбекистон қўшни Қирғизистон ва Тожикистон билан чегара ва сувдан фойдаланиш масалаларига тўғри ечим топаётганини, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларида фаол иштирок этаётганини тан оламиз ва эътироф этамиз.

Марказий Осиё географик жиҳатдан Осиё ва Европа туташган ҳудудда жойлашган бўлиб, бой табиий ресурслар, жумладан, нодир фойдали қазилмаларга эга, унинг стратегик ва иқтисодий аҳамияти жадаллик билан ошиб бормоқда. Айни жиҳатлар минтақа мавқеининг ошишига ҳамда сўнгги пайтларда Марказий Осиё давлатларининг халқаро майдонда эътироф этилишига сабаб бўлмоқда.

Марказий Осиё билан ҳамкорликнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, ташрифимдан бироз олдин бизнинг ҳукумат “Корея Республикаси – Марказий Осиё К SILK ROAD (Р.О.А.Д) ҳамкорлик ташаббуси”ни эълон қилди. Ушбу ташаббус мамлакатимиз ва Марказий Осиё ўртасидаги 30 йиллик муносабатлар тажрибасига асосланмоқда ва жадаллик билан ўзгариб бораётган халқаро вазиятга жавобан янги ҳамкорлик режасини тақдим этмоқда.

Ушбу ташаббус Корея Республикасининг минтақангизга қаратилган биринчи стратегияси бўлиб, Корея ва Марказий Осиёда эркинлик, тинчлик ва фаровонликни биргаликда барпо этиш мақсадида “ёнма-ён” (биргаликдаги йўл) ривожланиш, “саъй-ҳаракатларни бирлаштириш” (конвергенция) ҳамда “инновация ва ижодкорлик” (креативлик) тамойилларига асосланади.

Хусусан, у энергетика ва ресурслар соҳасида стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли иқтисодий муносабатларни ривожлантириш учун тараққиётга йўналтирилган ҳамкорликни модернизация қилиш, келажакдаги фаровонлик йўлида шериклик алоқаларини ўрнатиш ва бунга эришиш учун ҳукуматлар, бизнес ва фуқаролар ўртасида уйғун ҳамкорлик тармоғини мустаҳкамлашга қаратилган.

Келгусида Корея Республикаси ҳукумати Марказий Осиёнинг бешта давлати билан Марказий Осиё стратегиясини амалга ошириш бўйича маслаҳатлашувлар ва яқин ҳамкорликни давом эттиради. Айни пайтда минтақадаги асосий ҳамкор ва биродар давлат бўлган Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли ва келажакка йўналтирилган ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.

– Ўзбекистонда аҳолининг катта қисмини ташкил этувчи 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар камолоти, уларнинг сифатли таълим-тарбия олиши, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим, фан ва юқори технологиялар соҳаларида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

– Корея Республикаси ва Ўзбекистон бир-биридан узоқ масофада жойлашган бўлса-да, улар ўртасидаги илм-фан ва технологияларнинг илғор ютуқларини ўзаро алмашиш жараёни қадим ва дўстона тарихга бориб тақалади.

Ипак йўлининг маркази саналган Самарқанд шаҳридаги Улуғбек расадхонасида тузилган астрономик жадваллар Корея ярим оролига ҳам етиб борган ва XV асрда ўзига хос корейс тақвимининг яратилишига асос бўлган.

Орадан 600 йилдан кўпроқ вақт ўтгач, бугун Корея ва Ўзбекистон ҳукуматлари биргаликда Ўзбекистонда кимёвий технологиялар марказини (УзCCТ) яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу муассаса Корея кимёвий технологиялар илмий-тадқиқот институти (КРИCТ) тажрибалари асосида мамлакатда кимёвий технологиялар соҳасидаги тадқиқотлар ва ишланмаларни назорат қилувчи илмий-тадқиқот маркази мақомига эга бўлади.

2023 йилдан буён 12 нафар ўзбекистонлик ёш магистрант ва докторант Корея фан ва технологиялар университети ҳамда Корея кимёвий технологиялар илмий-тадқиқот институти негизида ташкил этилган олий мактабда илғор технологиялар асосида таҳсил олмоқда. Бу ёшлар Ўзбекистондаги кимё-технология марказини бошқарадиган ва икки томонлама илмий-техникавий ҳамкорликка эга тадқиқотчиларнинг янги авлоди бўлиб етишади.

Бизнинг мамлакат Ўзбекистон билан илғор фан ва технологиялар, жумладан, АКТ, сунъий интеллект учун яримўтказгичлар соҳасида илмий-тадқиқот ва ишланмалар ҳамда гуманитар алмашинувлар йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлаб, биргаликда Марказий Осиёда инсониятни илмий ва технологик ютуқларга етакловчи юқори технологияли хаб барпо этиш ва XXI асрнинг инновацион Ипак йўлини яратишга умид қилмоқда.

Бундан ташқари, аминманки, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар даврида ҳар икки мамлакатнинг келажак авлодлари бир-бири билан турли ғоялар ва қадриятларни эркин алмашишлари мумкин бўлган ўзаро муштарак дунёда яшайдилар. Корея Республикаси ёшларимизнинг рақамлаштириш соҳасига мослашишига ёрдам бериш мақсадида рақамли таълимдаги инновацияларни фаол қўллаб-қувватлайди.

Мисол учун, биз 2025 йилдан бошлаб мактабларда қўлланиладиган миллий даражадаги "Сунъий интеллект билан рақамли дарслик" дастурини ишлаб чиққан дунёдаги биринчи мамлакат бўлдик. Бу ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб таълим олиш имконини яратади. Шунингдек, биз рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда ўқувчиларни ўқитиш учун ўқитувчиларнинг интенсив тайёргарлигига эътибор қаратяпмиз.

Корея Республикаси сунъий интеллект ва рақамли таълим соҳасида етакчи давлат сифатида Ўзбекистон билан истиқболда таълим жараёнларига интеграциялашган инновациялар ва рақамли таълим моделлари намуналари борасида ўртоқлашиш орқали ҳам ҳамкорлик қилади.

 

 

 



														
														Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Nvidia бош директори Женсен Хуангнинг Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумонланаётган аёл билан…
10:08 / 10.11.2026

														
														Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда иш ҳақини ололмаган 8 нафар ўзбекистонликнинг меҳнат ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинди. Натижада уларнинг фойдасиг…
10:03 / 10.11.2026

														
														Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг транспорт восит…
10:01 / 10.11.2026

														
														Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

10 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазият…
09:48 / 10.11.2026

														
														Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва момақал…
16:07 / 09.11.2026

														
														Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда банкоматларга бўлган ички талабни қондириш мақсадида уларни маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Бу …
15:57 / 09.11.2026

														
														Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкентдаги III Ўзбекистон – Россия медиа форумида ҳамкорликнинг тўрт устувор йўналиши белгиланди

Тошкент шаҳридаги “Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиа форумида икки мамлакат ўрта…
15:41 / 09.11.2026

														
														Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари…
14:50 / 09.11.2026

														
														Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 995 долл…
14:28 / 09.11.2026

														
														Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилга қадар 500 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат …
13:58 / 09.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

Трамп Nvidia раҳбарининг жосусликда гумонланган аёл билан муносабати ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Nvidia бош директори Женсен Хуангнинг Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумонланаётган аёл билан…
10:08 / 10.11.2026
Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва момақал…
16:07 / 09.11.2026
Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқандда ишга жойлаштиришни ваъда қилган мактаб директори ушланди

Самарқанд шаҳрида умумий ўрта таълим мактаби директори фуқарони ўқитувчи лавозимига ишга жойлаштириш эвазига 400 АҚШ доллари…
14:50 / 09.11.2026
Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда иситиш тизими 9 ноябрдан босқичма босқич ишга туширилади.

Тошкентда 9 ноябрдан мактаб, боғча, шифохона ва кўп квартирали уйларга иссиқлик бериш бошланади. Иситиш тизими босқичма-босқ…
08:55 / 07.11.2026
Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастури бошланади

Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастури бошланади

Келгуси йилдан Ўзбекистонда “1 минг муҳандис-конструктор” дастурини амалга ошириш бошланади. Дастур доирасида маҳаллий мутах…
13:35 / 09.11.2026
Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 500 кВ кучланишли янги «Ҳалқа» подстанциясига кучланиш берилди. Бу ҳақда энергетика соҳасига о…
14:06 / 08.11.2026
Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 995 долл…
14:28 / 09.11.2026
Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Хива, Нурафшон, Улуғнор, Тошкент ва Оҳангарон туманлари ҳамда Тошлоқ тумани…
09:41 / 09.11.2026
Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Кейинги уч йил давомида Ўзбекистонда электротехника ва унга боғлиқ янги саноат йўналишларида умумий қиймати 11,6 миллиард до…
13:26 / 09.11.2026
Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга бориб мис ишлаб чиқаришни 500 минг тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда мис ишлаб чиқариш ҳажмини 2030 йилга қадар 500 минг тоннага етказиш режалаштирилган. Бу ҳақда Президент Шавкат …
13:58 / 09.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!