$
12640.21 UZS
-49.76
137.02 UZS
-0.18
13559.15 UZS
1.19
21° Кечаси

Ўзбекистон Президенти АҚШ парламенти делегацияларини қабул қилди

09:12 / 28.03.2024

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни АҚШнинг сенатор Стивен Дэйнс ҳамда Вакиллар палатаси қўмитаси раиси, конгрессмен Майк Рожерс бошчилигидаги делегацияларини қабул қилди.

Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда юқори даражага эришилгани, фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифлар давом этаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “С5+1” форматидаги биринчи саммити ҳамда самарали ишбилармонлик учрашувлари муваффақиятли ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари парламентлараро алоқаларни, шу жумладан АҚШ Конгрессида фаолият юритаётган Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус ишини юқори баҳолади.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошиб бормоқда, 2023 йил якунида у 30 фоизга ошди. Ўзбекистон бозорида муваффақиятли фаолият юритаётган АҚШ компаниялари сони ортмоқда. Мисол тариқасида мамлакатимизда қиймати 10 миллиард доллардан зиёд бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган “Air Products” компаниясининг фаолияти қайд этилди.

Америкалик қонун чиқарувчилар вакиллик қилаётган Монтана, Алабама, Вашингтон, Калифорния ва Техас штатлари билан фаол амалий ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Таълим, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, тоғ-кон саноати, “яшил” энергетика, фармацевтика, озиқ-овқат тармоғи ва бошқа соҳалар кооперация учун истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.
АҚШ ҳудудлари бизнесининг Ўзбекистонга сафарларини ташкил этишга келишиб олинди.

Xалқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Ўзбекистон


														
														Ўзбекистон 10 мингдан ортиқ ҳамшира ва шифокорларни Буюк Британияга ишлаш учун юборади

Ўзбекистон 10 мингдан ортиқ ҳамшира ва шифокорларни Буюк Британияга ишлаш учун юборади

Улар 3 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилган.
14:44 / 27.04.2024

														
														ЕИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 6 млн евро ажратди

ЕИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 6 млн евро ажратди

2024 йил 25 апрелда Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистон Ҳукуматига 6 миллион евро (82 миллиард сўмга яқин) маблағ ажратди.
12:41 / 27.04.2024

														
														Сурхондарёда ўрик пишди

Сурхондарёда ўрик пишди

Бу ҳақда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
10:09 / 27.04.2024

														
														Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилади

Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилади

Бу бўйича президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
09:23 / 27.04.2024

														
														Бугун Ўзбекистон ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Бугун Ўзбекистон ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
09:17 / 27.04.2024

														
														Икки ойда қанча ўзбекистонликлар туристик мақсадда хорижга чиққани маълум қилинди

Икки ойда қанча ўзбекистонликлар туристик мақсадда хорижга чиққани маълум қилинди

Туристик мақсадларда чет элга саёҳат қилган ўзбекистонликларнинг ярмини 31-55 ёшдагилар
11:21 / 26.04.2024

														
														Пойтахтни текислаган тонг. “Тошкент зилзиласи”га 58 йил тўлди

Пойтахтни текислаган тонг. “Тошкент зилзиласи”га 58 йил тўлди

Бугунги авлод вакиллари фақатгина эшитган, ўтган аср кишиларидан аксарияти ўша воқеада бевосита қатнашган “Тошкент зилзиласи…
10:06 / 26.04.2024

														
														Ўзбекистон Афғонистонга 170 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга 170 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ бугун “Айритом” чегара ўтказиш пункти орқали афғон халқига қарийб 170 тонн…
08:51 / 26.04.2024

														
														Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 26 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг икк…
08:17 / 26.04.2024

Бу ҳам қизиқ

Пойтахтни текислаган тонг. “Тошкент зилзиласи”га 58 йил тўлди

Пойтахтни текислаган тонг. “Тошкент зилзиласи”га 58 йил тўлди

Бугунги авлод вакиллари фақатгина эшитган, ўтган аср кишиларидан аксарияти ўша воқеада бевосита қатнашган “Тошкент зилзиласи…
10:06 / 26.04.2024
Бугун Ўзбекистон ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Бугун Ўзбекистон ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
09:17 / 27.04.2024
Харизма нима?

Харизма нима?

Харизма 2023 йилда интернет оламида энг кўп ишлатилган термин ҳисобланади.
15:57 / 26.04.2024
Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 26 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг икк…
08:17 / 26.04.2024
Жанубий Кореяда меҳнатга лаёқатли аҳоли нега камайиб кетди?

Жанубий Кореяда меҳнатга лаёқатли аҳоли нега камайиб кетди?

Корея банки 2040 йилгача йилига 0,1%га пасайишни бошлаши ҳақида огоҳлантирди.
18:01 / 26.04.2024
Германияда Adidas ва Nike ўртасидаги суд бошланди

Германияда Adidas ва Nike ўртасидаги суд бошланди

Бироқ Nike бу даъволарни асоссиз деб ҳисоблади.
12:06 / 26.04.2024
Жаҳонгир Отажоновнинг мухлислари челленж бошлади

Жаҳонгир Отажоновнинг мухлислари челленж бошлади

Отажонов қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
15:27 / 26.04.2024
Сурхондарёда ўрик пишди

Сурхондарёда ўрик пишди

Бу ҳақда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
10:09 / 27.04.2024
Астронавт коинотдаги энг гўзал ва сирли жойлардан бирини кўрсатди

Астронавт коинотдаги энг гўзал ва сирли жойлардан бирини кўрсатди

Нашрда космонавт ўз издошларидан видеода олинган жойни танишларини сўраган.
17:11 / 26.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!