Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 66,5 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 млрд АҚШ долларига ёки 21,5 фоизга ошган.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:
Экспорт – 29 млрд (+27,8 фоиз);
Импорт – 37,5 млрд (+16,9 фоиз) АҚШ долларини ташкил этди.
Шунингдек, Ўзбекистон ташқи савдо ҳамкор давлатлари сони 210 тага етди.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (19,7 фоиз), Россия (15,9 фоиз), Қозоғистон (5,9 фоиз), Туркия (3,7 фоиз) ва Корея Республикаси (2,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!