Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан Қирғизистон давлат санъат ва маданият институти ўртасида меморандум имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазирлиги маълум қилди.
Меморандум МДҲ давлатлари Илмий ва ижодий зиёлиларининг ўн олтинчи форуми доирасида имзоланди.
“Мақсадимиз улуғ – маданияти бир илдизга бориб тақаладиган барча туркий давлатлар маданият ва санъат йўналишидаги тажрибаларини ўрганишдир”, – деди Қирғизистон давлат санъат ва маданият институти ректори Туменбай Колдошов.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Элдор Шерманов меморандумнинг мақсади таълим соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва ижодий фаолиятлари юзасидан икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини тартибга солишдан иборат эканини таъкидлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!