$
11802.19 UZS
-7.63
139.87 UZS
-0.81
13527.67 UZS
-41.81
31° Кечаси 18°

Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол вафот этди

09:10 / 27.09.2022

Бугун, 27 сентябрь куни моҳир таржимон, Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол 84 ёшида вафот этди.

Қайд этиш мумкин, Жамол Камол 1938 йил 26 апрель куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган.

Жамол Камолнинг илк шеърий тўплами – “Олам кирар юрагимга” 1968 йилда нашр этилган. Бундан ташқари “Чўққиларга ёғилди ёғду” (1970), “Тош туғёни” (1972), “Ҳасан ва ой” (1974), “Қуёш чашмаси” (1975), “Қадаҳ” (1978), “Достонлар” (1980), “Сувайдо” (1982), “Умидли дунё” (1988) каби шеърий тўпламларига кирган шеърларида мумтоз шеърий анъаналар билан замонавий шеърий жараён ўзаро уйғунлаштирилган.

Ижодкор француз мумтоз адабиётининг намояндаси Буалонинг “Шеърий санъат”, Жалолиддин Румийнинг олти китобдан иборат “Маснавийи маънавий” ва Фаридуддин Аттор асарлари, Абдураҳмон Жомийнинг ғазаллар китоби, Шайх Маҳмуд Шабустарийнинг “Гулшани роз”, буюк инглиз драматурги Уильям Шекспирнинг ўндан ортиқ асарларини бевосита инглиз тилидан, Александр Пушкининг “Моцарт ва Сальери”, Ян Райниснинг “Олтин тулпор”, Бартольд Брехтнинг “Сичуандан чиққан меҳрибон асарларини юксак маҳорат юилан таржима қилган.

Жамол Камол шеърлари рус, инглиз, француз, поляк, украин, турк, озарбайжон, тожик ва бошқа кўплаб тилларга таржима қилинган.


Бу ҳам қизиқ

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026
Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Самарқандда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнашига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларнинг эшакда мактабга қатнаётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юз…
12:16 / 22.09.2026
Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россиянинг Уфа шаҳрида 12 та автомобил иштирокидаги йирик ЙТҲга сабаб бўлган Ўзбекистон фуқароси 9 йил муддатга озодликдан м…
14:31 / 18.09.2026
Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг агентлик фаолияти, айрим маданий меро…
15:19 / 21.09.2026
Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёда сув захиралари ва тоғ музликлари массаси камайиб бормоқда. Тадқиқотларга кўра, минтақадаги музликлар тўплана…
12:13 / 20.09.2026
Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

5-март куни Мета компаниясига тегишли Фаcебоок, Мессенгер ва Инстаграм ижтимоий тармоқларида бутун дунё бўйлаб кенг кўламли …
11:31 / 21.09.2026
Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонга ташриф доирасида Президент билан биргаликда ҳудуддаги қатор ижтимоий ва иқтисодий обектлар кўздан кечирилд…
12:28 / 19.09.2026
Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026
Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026
Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси Россиядан юборилган 852,2 грамм гашишни қабул қилиб олаётган вақт…
11:20 / 20.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!