$
12285.16 UZS
-59.45
148.62 UZS
-1.08
14514.92 UZS
13.71
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда 25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади

11:32 / 29.01.2022

Ўзбекистонда 25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар берди.

Қайд этилишича, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланган.
Дастур доирасида, 2022 йилда инфлясияни 9 фоизгача ва 2023 йилда 5 фоиз ва фискал тақчилликни 3 фоизгача пасайтириш чоралари кўрилади. Шунингдек, 2026 йил якунигача банк активларида хусусий сектор улуши 60 фоизгача чиқарилади.

Шу билан бирга, 2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи 12 фоизгача ва банк, молия ва телекоммуникация каби тадбиркорлик учун фойда солиғи 15 фоизгача туширилади.
Бундан ташқари, 2026 йилгача энергия самарадорлиги 20 фоизга оширилади ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар 10 фоизга қисқартирилади.

Шароити “оғир” бўлган ҳудудларда 2025 йил 1 январгача янги тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ 1 фоиз, ер солиғи, мол-мулк солиғи ҳисобланган суммадан 1 фоиз ставкада тўлаш тизими жорий этилади.

Маълум қилинишича, 2025 йил 1 июлдан тадбиркорликка оид барча мажбурий талаблар ягона электрон реестри ишга туширилади. 2022 йил 1 апрелгача эса лицензия ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни олиш соддалаштирилади. Жумладан, муайян фаолият билан кўчма тартибда, автотранспорт орқали шуғулланиш имконияти яратилади.

Таъкидланишича, 25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар (суюлтирилган газ етказиш, нефт маҳсулотларини сақлаш ва бошқалар) тугатилиши кўзда тутилган.


Бу ҳам қизиқ

Мубашшир Аҳмаднинг суди 18 сентябрга қолдирилди

Мубашшир Аҳмаднинг суди 18 сентябрга қолдирилди

Мубашшир Аҳмад бугунги суд мажлисида ҳар бир айблов моддаси бўйича сўралган саволларга жавоб берганлари айтилмоқда.
18:08 / 15.09.2025
Бугун “Насаф” Элит Чемпионлар лигасида ўз юришини бошлайди

Бугун “Насаф” Элит Чемпионлар лигасида ўз юришини бошлайди

Бугун, 15 сентябрь куни Қаршининг “Насаф” клуби ОФК Элит Чемпионлар лигаси мусобақасидаги юришини бошлайди. Қаршиликлар Сауд…
18:03 / 15.09.2025
Эртадан шаҳарнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади

Эртадан шаҳарнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади

“Veolia Energy Tashkent” ноқулайликлар учун узр сўраган
20:23 / 14.09.2025
Европа мамлакатлари россияликлар учун Шенген визасини олиш тартибини янада қийинлаштирди

Европа мамлакатлари россияликлар учун Шенген визасини олиш тартибини янада қийинлаштирди

Евроиттифоқ бу қарорни Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар билан изоҳлади
22:19 / 14.09.2025
Ўзбекистон терма жамоаси Ливерпулдаги ЖЧда 11 та медаль жамғарди

Ўзбекистон терма жамоаси Ливерпулдаги ЖЧда 11 та медаль жамғарди

4–14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпул шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
09:13 / 15.09.2025
Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Наманганга жўнаб кетди

Давлат раҳбари “Камбағалликдан фаровонлик сари” III халқаро форумида ҳам иштирок этади.
10:41 / 16.09.2025
17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 17 сентябрь, чоршанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
17:40 / 16.09.2025
Тошкентда ЙТҲга учраган автомобиль ёниб кетди

Тошкентда ЙТҲга учраган автомобиль ёниб кетди

Хабарга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
10:17 / 15.09.2025
Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Бухорода ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлл…
12:49 / 16.09.2025
Марказий осиёликларга Россия фуқаролигини беришни тўхтатиш таклиф қилинди

Марказий осиёликларга Россия фуқаролигини беришни тўхтатиш таклиф қилинди

Фикрларга кўра, мигрантлар оқимининг ортиши Россия миллий хавфсизлигига таҳдид солмоқда
20:59 / 14.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!