Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш доирасида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилмоқда.
Қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутади:
— болалар тасвири туширилган порнографик маҳсулотни сақлаганлик учун жавобгарликни белгилаш;
— вояга етмаганларни жинсий зўравонликдан, шу жумладан Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳимоя қилишга оид нормаларни аниқлаштириш;
— Болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар учун жавобгарликни кучайтириш мақсадида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга тузатишлар киритиш;
— Жиноят-процессуал кодексига вояга етмаган гувоҳлар ва жабрланувчиларни сўроқ қилишнинг давомийлигини, шунингдек уларнинг қонуний вакиллари тергов ҳаракатларида иштирок этиши тартибини белгиловчи қўшимчалар.
Вояга етмаганларни сўроқ қилиш тартиб-қоидаларига алоҳида эътибор қаратилди, эндиликда қонунчиликда сўроқ қилиш давомийлигини бир кун ичида аниқ чеклаш назарда тутилади, бу эса болага психологик юкламани минималлаштириш имконини беради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!