Қатарда бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигаси қўшма саммитида сўзга чиққан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Исроилнинг минтақадаги ҳаракатлари барқарорликка хавф солаётганини таъкидлади. Унга кўра, айрим давлатларнинг Фаластинни тан олиш ташаббуси ижобий қадам бўлса-да, у санкциялар билан мустаҳкамланмаса, самарасиз бўлиб қолади.
Туркия раҳбарига кўра, Ислом дунёси Исроилга қарши чораларни кучайтириши, дипломатик ҳаракатларни жадаллаштириши ва халқаро ҳуқуқ механизмлари орқали уни суд олдида жавобгарликка тортиши зарур.
“Исроил фақат кучли реакция ва санкциялар орқали тўхтатилиши мумкин, акс ҳолда босқинчилик ва беқарорлик сиёсатини янада тезлаштиради”, — деган у.
Эрдўған иқтисодий босим ўтказиш зарурлигини ҳам қайд этган. Унинг таъкидлашича, айрим соҳаларда ўз-ўзини таъминлаш, айниқса мудофаа саноатида, устувор вазифа бўлиши керак.
“Туркия сизлар билан тажрибамиз ва имкониятларимизни бўлишишга тайёр. Биз бир ярим йил олдин Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатдик ва йиллик 9,5 млрд доллардан воз кечдик”, — деган Эрдўған.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!