$
12965.34 UZS
-14.82
161.34 UZS
-0.29
14525.07 UZS
-81.5
37° Кечаси 18°

Ўзбекистонда иккиламчи бозорга ипотека кредитларини ажратиш номаълум муддатга тўхтатилди

17:16 / 31.01.2022

“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” AЖ Ўзбекистонда иккиламчи бозорга ипотека кредитларини ажратиш ипотекани қайта молиялаштириш компанияси молиялаштириш манбалари аниқлангунга қадар тўхтатилганини маълум қилди.

Маълумки, Ўзбекистонда ипотека бозорини такомиллаштириш мақсадида, Молия вазирлиги ва Осиё тараққиёт банки хамкорлигида Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш дастури ва уни 2019–2021 йилларда амалга ошириш концепцияси ишлаб чиқилган. Концепцияга мувофиқ Дастурнинг асосий вазифаларидан бири этиб, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 майдаги ПҚ-5715-сонли қарори иловаси билан белгиланган йўл харитасига асосан “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси”ни таъсис этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш ҳисобланади.

Дастурга мувофиқ, Компания фаолиятини бошлаш учун дастлабки босқичда Осиё тараққиёт банкининг 150 миллион AҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари тижорат банкларининг мақбул ипотека кредитлари портфелини қайта молиялаштириш учун ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу ресурсларни босқичма-босқич 2023 йилнинг биринчи чораги якунига қадар ўзлаштириш режалаштирилган эди.

“Бироқ, аҳолининг ипотека кредити ҳисобига иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олишга бўлган катта қизиқиши ҳамда тижорат банклари томонидан аҳолининг ушбу талабини қондириш мақсадида фаол кредитлар ажратиши натижасида, Дастурда назарда тутилган маблағлар муддатидан аввал, яъни 2022 йилнинг биринчи чораги давомида ўзлаштириб бўлиниши кутилмокда. Ушбу ҳақида тижорат банклари 2021 йилнинг декабр ойида, Дастур бўйича қолдиқ мавжуд ресурслар доирасида етарлича мақбул ипотека кредити портфеллари шакллантириши лозимлиги юзасидан Компания тарафидан ёзма равишда хабардор қилинган эди”, – дейилади “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” AЖ муносабатида.

Таъкидланишича, бугунги кунда Компания Молия вазирлиги ва бошқа институтлар билан биргаликда, шу жумладан, халқаро ташкилотлар билан ҳам, ипотека кредитларини қайта молиялаштириш мақсадида ресурсларни жалб қилиш бўйича фаол равишда тегишли ишларни олиб бормоқда.


Бу ҳам қизиқ

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги дала ишларини вақтинча тўхтатиш бўйича мурожаат билан чиқди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги дала ишларини вақтинча тўхтатиш бўйича мурожаат билан чиқди

Қишлоқ хўжалиги ходимларидан белгиланган вақт оралиғида ишларни кечиктирмасдан эрталаб ёки кечқурунги соатларга кўчириш сўра…
10:09 / 16.05.2025
Ўзбекистонда айрим йўл белгилар ўрнатилиши қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда айрим йўл белгилар ўрнатилиши қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларининг мақсадга мувофиқ ўрнатилганлиги нуқтаи наз…
20:04 / 16.05.2025
Тошкентда метан “заправка” 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкентда метан “заправка” 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди. Бу ҳақда Бош…
09:32 / 17.05.2025
АҚШ Қатар билан 1,2 триллион доллардан ортиқ қийматдаги келишувга эришди

АҚШ Қатар билан 1,2 триллион доллардан ортиқ қийматдаги келишувга эришди

“Гап ҳамкорлик битимлари ҳақида бормоқда.  Мазкур битимлар “Американи янги олтин давр” сари олиб боради”, – дейилади Оқ уй б…
08:24 / 15.05.2025
Учда автовокзал ва тўққизта автостанция қайта номланади

Учда автовокзал ва тўққизта автостанция қайта номланади

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги республиканинг олти вилоятидаги учта автовокзал ва тўққизта автостанцияга янги номлар беришни…
20:25 / 16.05.2025
17 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.
04:30 / 17.05.2025
Навоийда завод ишчилари 2 млрд сўмлик олтинни “ухлатмоқчи” бўлишди

Навоийда завод ишчилари 2 млрд сўмлик олтинни “ухлатмоқчи” бўлишди

Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўт…
10:18 / 17.05.2025
Паррандачилик билан шуғулланувчи юридик шахслар 2030 йил 1 январгача ер солиғидан озод этилади

Паррандачилик билан шуғулланувчи юридик шахслар 2030 йил 1 январгача ер солиғидан озод этилади

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
11:51 / 17.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!