Ўзбекистонда россиялик трансплантологлар ёрдамида биринчи марта жигар кўчириш амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Ушбу юқори технологияли операция марказ жарроҳлари ва трансплантологлари ҳамда Академик В.И.Шумаков номидаги трансплантация ва сунъий органлар маркази етакчи мутахассислари билан ҳамкорликда амалга оширилди”, — дейилади хабарда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жигар кўчириб ўтказиш жуда кам учрайдиган операция бўлиб, айниқса, болаларда амалга ошириш қийинлигини таъкидлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги болакай ўзини яхши ҳис қилаётганини ва шифокорлар назоратида қолаётганини айтиб ўтди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!