Вазирлар Маҳкамасининг “Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳукуматнинг мазкур ҳужжати билан Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг маиший техника маҳсулотларини гуруҳларга бўлинишини назарда тутган ҳолда идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш тўғрисидаги таклиқҳфига розилик берилган.
Унга кўра, мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари ва маҳсулотлар турлари гуруҳлар бўйича қуйидагича бўлинади:
– биринчи гуруҳ – чангютгич, кир ювиш машинаси, совиткич ва музлаткич, телевизор ва монитор – 2022 йил 15 апрелдан бошлаб;
– иккинчи гуруҳ – маиший газ плитаси, ошхона дудбурони, духовка ва печка, микротўлқинли печ, дазмол ва сув иситкич – 2022 йил 1 августдан бошлаб;
– учинчи гуруҳ – сув иситиш қозонлари, кондиционерлар, ўрнатилган электр моторлимаиший техника (шарбат чиқаргич, блендер, миксер, кофе майдалагич, гўшт майдалагич), барча турдаги лампалар – 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб.
Эслатиб ўтамиз, рақамли ёрлиқланиши мажбурий бўлган товарларнинг чакана ёки улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар CRPT TURON компанияси операторлигидаги “Асл белгиси” маҳсулотларни маркалаш ва назорат қилиш мониторинги миллий ахборот тизимига уланиши шарт.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!