Урганч туманидаги фермер хўжалиги 5,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилганлиги аниқланди
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, Хоразм вилоятининг Урганч туманидаги “У.З.С” фермер хўжалиги мансабдор шахслари хўжалик ер майдонини суғориш учун сув насосини ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига улаб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 5,6 млрд сўмлик (1,8 млн кВт·соат) электр энергиясини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!