$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда мингдан ортиқ аёл такси ҳайдовчиси бўлиб ишламоқда

09:54 / 27.03.2024

Ўзбекистонда 2,6 млндан ортиқ фуқаро ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган. Шундан 284 минг нафари жорий йилда рўйхатдан ўтган.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар даромади 100 млн сўмдан ошмаса, солиқ тўламайди. Иш стажига эга бўлиш ва пенсия ҳисоблаш учун улар ихтиёрий равишда йилига бир марта ижтимоий солиқ тўлаши мумкин. Шу мақсадда жорий йилда 68,5 минг нафар ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан 21,7 млрд сўм ижтимоий солиқ тўланган.

Йўловчи ташиш транспорти тизимини ривожлантириш, ушбу йўналишда кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, ишсизликни қисқартириш мақсадида йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилган.

Умумий ҳисобда 1 март ҳолатига ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар 420,8 минг нафарни ташкил этади. Уларнинг 161,5 минг нафардан ортиғи солиқ органлари билан интеграциялашган онлайн-агрегаторлар орқали йўловчи ташиш хизматларини кўрсатмоқда. Эътиборлиси, аёлларнинг бу соҳага қизиқиши ортиб бормоқда: 1 053 нафар ҳайдовчи аёл ушбу онлайн хизматлар орқали йўловчи ташиш билан шуғулланмоқда.

Онлайн-такси агрегаторларидан фойдаланадиган ҳайдовчилар:
– 30 ёшгача – 59 274 нафар;
– 30 ёшдан 50 ёшгача – 90 420 нафар;
– 50 ёшдан ошганлар – 11 970 нафар.

Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида мавжуд маълумотларга кўра, ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар жорий йилнинг дастлабки 2 ойида онлайн-агрегаторлар ёрдамида қуйидаги миқдорларда даромад олган:

1 млн сўмгача – 104 241 нафар;
1 млн.дан 2 млн сўмгача – 24 350 нафар;
2 млн.дан 5 млн сўмгача – 23 817 нафар;
5 млн.дан 10 млн сўмгача – 7 887 нафар;
10 млн.дан 15 млн сўмгача – 1 180 нафар;
15 млн сўмдан юқори – 189 нафар.

Фаолиятини қонунийлаштириш ўзини ўзи банд қилган шахсларга нафақат қонуний даромад олиш, балки ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларига ҳам хизмат қилади.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг Сирдарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3 …
09:17 / 12.11.2026
11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:21 / 10.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–240-сон, 06.11.2…
17:33 / 10.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!