$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6 фоизга ошди

10:30 / 25.02.2024

2023 йил якунларига кўра, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6 фоизга ошган ва барча муҳим тармоқларда ўсиш суръатига эришилган.Бу ҳақда UzA хабар берди.

МҲТИ экспертларининг таҳлилича, саноат соҳасидаги ўсишнинг интенсивлиги 2022 йилдагига нисбатан 0,8 фоизга юқори бўлган. ЯИМ таркибида саноатнинг улуши 26,1 фоизни ташкил этган ва қўшилган қиймат ҳажми бўйича хизмат кўрсатиш соҳасидан сўнг иккинчи ўринни эгаллаган.

Бунда саноат соҳасидаги ўсишнинг асосий драйвери бўлган ишлаб чиқариш саноати таркибий ўзгаришларнинг энг яхши суръатини намойиш этган. 

Шунингдек, мазкур тармоқда маҳсулот ишлаб чиқариш 6,7 фоиз ошган. Умуман, саноат бўйича ўртача ўсиш индексидан 0,7 фоиз юқори бўлган. Бу эса тармоқнинг саноат таркибидаги улушини 84,4 фоизгача ошириш имконини берди. 

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги ўсишнинг ярмидан ортиғи (53,4 фоиз) машинасозлик маҳсулотлари (107,4 фоиз), тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечаклар (107,2 фоиз), салқин ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари (105,9 фоиз)ни ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳисобига таъминланган. 

Ҳудудлар рейтингида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмида истеъмол товарларининг энг катта улуши Андижон вилояти, Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятида қайд этилган. Бошқа ҳудудларда истеъмол товарларини ишлаб чиқаришда катта захиралар сақланиб қолмоқда, дейилади МҲТИ таҳлилида.


Бу ҳам қизиқ

Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнес кенгашининг илк йиғилишида иштирок этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгашнинг биринчи…
13:56 / 19.11.2026
Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Уч вилоятда 3,1 килограммдан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Самарқанд, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3,1 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари…
09:27 / 20.11.2026
Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

Трамп: Эрон билан можарони тугатиш учун Россия ёки Хитой ёрдамига муҳтож эмасмиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан можарони ҳал қилиш ва урушни якунлаш учун Россия ёки Хитойдан ёрдам сўраш ниятида эм…
16:58 / 19.11.2026
Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистон 2026–2027 йилларда 8,4 миллиард долларлик давлат активларини сотувга чиқаради

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда умумий қиймати 8,4 миллиард долларлик давлат активлари, кўчмас мулк объектлари ва ер майдонл…
14:46 / 19.11.2026
Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

Тошкентда Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва илмий-таълим форуми бошланди

19 ноябрь куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида олий таълимни ривожлантириш истиқболларига бағишланган Erasmus+ эксп…
17:52 / 19.11.2026
Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистон 2030 йилга қадар олтин қазиб олишни 175 тоннага етказмоқчи

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар олтин қазиб олиш ҳажмини 175 тоннага, кумуш ишлаб чиқаришни 500 тоннага, мис ишлаб чиқариш қув…
14:06 / 19.11.2026
Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун муддатидан олдин пенсияга чиқи…
09:43 / 20.11.2026
Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Жиззахдаги АЭС қурилиши учун 2,2 миллиард долларлик қурилиш материаллари талаб этилади

Ўзбекистонда йирик стратегик лойиҳаларни маҳаллий қурилиш материаллари билан таъминлаш бўйича янги вазифалар белгиланди. Хус…
15:26 / 20.11.2026
АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

АИ-80 бензини биржа савдоларига чиқарилди: уни “заправка”ларда сотиш мумкинми?

Ўзбекистонда АИ-80 маркали бензин биржа савдоларига чиқарилди. Бироқ ушбу маҳсулот автомобилларга ёқилғи сифатида қуйиш шохо…
14:50 / 20.11.2026
Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти 780 миллион долларни ташкил этмоқда

Ўзбекистонда керамик плита, базальт қоплама, қурилиш ойнаси ва газоблок каби 161 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қувватлари…
15:23 / 20.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!