Президент фармони билан Оила ва хотин-қизлар қўмитаси яна Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
2023 йил 1 январда Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтказилиб, бош вазирнинг хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича ўринбосари лавозими тугатилганди.
Шу йил 21 декабрь президентнинг (ПФ-208-сонли) “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Фармонга кўра, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.
Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасида бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.
Шунингдек, Қўмита раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган:
· Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари — Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;
· вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари — вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозими;
· туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари — туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозими киритилди.
Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!