$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Шароф Рашидовнинг ўлими чиндан ҳам сирлими?

15:50 / 20.09.2024

Ҳар бир даврда азал-азалдан инсонлар ўз подшоҳ ва давлат амалдорларини фақат тўкин-сочин ҳаётда яшаётгандай кўришади. Халқ орасида ҳамиша шунга ўхшаш гап-сўзлар юради. 

Шароф Рашидов Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси раҳбари давлат сиёсат ва жамоат арбоби бундан ташқари, Ёзувчилар уюшмаси раиси эди.

Шароф Рашидов тимсолида кимдир эл-юрт манфаатини кўзлаб, иш юритган, бу учун ўз ҳаётини тиккан инсонни кўрса, яна кимдир пахта иши айнан шу даврдан бошланган дея фикр билдиради. Лекин шуни унутмаслик керакки, Рашидов раҳбар бўлган давр ва тузум мутлақо бошқа эди.
                                                                                     

Бу пайтда Собиқ Совет Конституциясида ёзилганидек, иттифоқдош республикалар амалда тенг кўрилмаган. Лекин қонунда шундай эди. Аслида эса Ўзбекистонга иттифоқдош республика сифатида эмас, мустамлака сифатида қаралган. Шундай қийин вазиятда сиёсат арбоби “ўзбекнинг нони”ни алоҳида қилиб берган.

Рашидов давридаги ислоҳотлар қай даражада эди? (Қандай янгиликлар бўлди?)

Шароф Рашидов даврида нафақат саноат, балки маданият соҳаларида ҳам сезиларли даражада ривожланиш бўлади. Хусусан, машинасозлик соҳалари юқори кўрсаткичларда ривожланди. ТТЗ да 21 000 дан ортиқ трактор ишлаб чиқарилган. Мурунтов кони ўзлаштирилган. Шунингдек, Рашидов ташаббуси билан Ўрта Осиёда биринчи бўлиб Археология институти ташкил этилган. Янги музейлар, боғлар, театрлар барпо этилган. Бундан ташқари, 1977 йилда Ўрта Осиёда 1-марта Тошкентда метро очилган. 
                                                                                                                 

Шароф Рашидов даврида қандай нохуш ҳолатлар рўй берган эди? 

Рашидов республикага раҳбарлик қилган йилларда қатор бунёдкорлик ишлари билан бирга қишлоқ хўжалиги ерларидан экстенсив фойдаланиш оқибатида экологик вазиятнинг бузилиши, пахта яккаҳокимлигининг қарор топиши каби нохуш ҳолатлар ҳам юз берган эди. Рашидов вафотидан сўнг Марказ томонидан тоталитар тузумнинг барча кирдикорлари унга юкланиб, 80 йиллар қатағонида ноҳақ қораланади.

Пахта иши ва Шароф Рашидов 

Юқорида таъкидлаганимиздек, “Пахта иши”да Шароф Рашидовни айбдор сифатида кўрадиганлар ҳам талайгина. Хўш, айтинг-чи Рашидов пахта сиёсатига рози бўлмади дейлик? Бунинг оқибати қандай бўлар эди. Мисол учун Озарбайжон Компартияси Марказий Комитети биринчи котиби, яъни Вели Ахундов ушбу топшириқни бажаришдан бош тортади. Оқибатда эса фақатгина “тозалаш” ишлари кучаяди холос. Бу эса қамоқ ва ўлим билан боғлиқ тозалов эди. Бундан ташқари, ҳар қандай кучли раҳбар ортида кучли халқ ҳам бўлиши лозим. Шароф Рашидовнинг қабри очиб, бошқа жойга кўчирилганда “индамаган” халқдан пахта сиёсатида нимадир фикр билдириши ёки “ўзиникини” ҳимоя қила олиши мумкинми? Қабр очилишида бош-у қош бўлган ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлаш ўрнига мансаб учун ҳаракат қиладиганлар ҳам “ичимизда” бўлган.  

Шароф Рашидович нафақат буюк сиёсатчи, балки буюк ёзувчи ҳамдир

Рашидов адабиётга шоир сифатида кириб келган. Шундан сўнг, бирин-кетин достон, қисса ва шеърий тўпламлари нашр этила бошлайди.

Picture background
1-йирик асари – “Чегарачи” достони 1937 йилда нашр этилган. 1945 йилда эса фашизмга қарши кураш ғоялари билан суғорилган “Қаҳрим” шеърлар тўплами чоп этилган. Фронт ортида қаҳрамонона меҳнат қилган халқ ҳаётига бағишланган “Бўрондан кучли”, “Қудратли тўлқин”, “Ғолиблар” романлари яратилган. Рашидов ижодида алоҳида ўринга эга бўлган асарларидан бири ҳинд халқ афсонаси асосида ёзилган “Кашмир қўшиғи” лирик асаридир.

Шароф Рашидовнинг ўлими чиндан ҳам сирли эдими?

Сиёсат арбобининг ўлими ҳақида ҳам турли хил миш-мишлар кўп бўлган ва ҳозир ҳам мавжуд. “Андропов ҳокимиятга келгандан сўнг, бошқарув аппаратини тезлик билан тозалаб, атрофига ўзига садоқатли собиқ чекистларни тўплай бошлади. Узоқ йиллар мамлакат бошқарувида иштирок этиб келган Криленко, Романов, Кунаев, Шербиский ва бошқалар лавозимдан четлаштирилди. Навбат эса Шароф Рашидовга етиб қолган эди. Акс ҳолда, кун бўйи яхши кайфиятда юриб журналистлар билан кўришган, Хоразмда юзлаб одамлар билан мулоқот қилган инсоннинг тўсатдан Нукусда ҳеч бир арзирли сабабсиз вафот этиши шубҳали” – дейдиганлар ва “Оғир ва тинимсиз меҳнат фаолияти уни чарчатган” – дея фикр билдирадиганлар бор. Шунингдек, вафоти эълон қилингандан сўнг, ўлимининг турли “тафсилотлари” ҳар хил бўёқлар билан жуда усталик билан бўялган ҳолда тарқатилган. Баъзилар оғзида у ўзини отди, бошқаларнинг айтишича заҳар ичиб ўлди, яна бошқаларнинг гапи бўйича қайси бир хорижий давлатга кетиб қолган. 

Бироқ Шароф Рашидовнинг тансоқчиси ундай фикрда эмас. Ўша тунда унинг ёнида рафиқаси Хурсанд Ғофуровна, тансоқчи ва шифокор бўлган.

Picture background
Рашидов 1973 йилда биринчи инфаркни бошидан ўтказгани учун рафиқаси доимо сафарларда унинг ҳамроҳлигида бўлган. Ўша кунлардаги кетма-кет хизмат сафарлари ва тинмай қилинган меҳнат Шароф Рашидовни толиқтирган. Аввал Эфиопиага саёҳат ундан сўнг, Урганч ва Қорақалпоғистоннинг барча районларигача кириб бориб дам олмасдан кетма-кет халқнинг юкини ўз зиммасига олиш унинг обрў-эътибори учун ўзини қурбон қилиш унинг ўлими оқибатларини келтириб чиқарган. Тансоқчиси Садулло Муҳаммадқулов бу ҳақда гапириб бериб, кечки пайт Шароф Рашидов ва унинг аёли қудалари билан суҳбат қуриб ўтиргани ва бундан сўнг одат бўйича Хурсанд Ғофуровна билан йўлакчада сайр қилиш учун чиқади. Икки марта боғни бошидан охиригача бориб келгандан сўнг учинчи мартасида аёлига боши қаттиқ оғриётганлигини айтган. Тансоқчи ва аёли Рашидовни вагонга олиб киргандан сўнг шифокор кўрикдан ўтказа бошлайди. Унда инфарк аломатлари кузатила бошланган эди. Тошкент ва Москвадан ҳам шифокорлар чақиртирилади аввалига уколлар билан сўнгра сунъий нафас ва кислород билан ушлаб турилган Рашидов нафас олишга жуда қийналиб қолади. Эрталаб соат 4 лардан кислород миқдори оширилса ҳам унга ёрдам бера олмайди. Бевосита юракка укол қилинади. Шунга қарамай Шароф Рашидов дунёдан кўз юмади. 

Хўш сизнинг Шароф Рашидов ҳақидаги фикрларингиз қандай? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

                                                                                                                                                                                                                                                                                             Муаллиф: Гулзода Олимжанова



														
														Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026

														
														Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026

														
														Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026

														
														Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026

														
														Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026

														
														АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026

														
														Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026

														
														GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026

Бу ҳам қизиқ

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!