Москва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Видновский клиник касалхонасининг гастроэнтерологи Людмила Сухорукова вегетарианлик ва веганлик болалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касаллиги бор одамлар учун жуда хавфли эканлигини айтди.
“Вегетарианлик ва веганлик болалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликларга чалинганлар учун жуда хавфлидир. Агар бола ёшлигидан вегетариан бўлса, у нормал ривожланиши учун зарур бўлган барча элементларни олмаган бўлса бу танадаги муҳим элементларнинг етишмаслигига олиб келади”, - деди Сухорукова.
Бундай ҳолатда танада жиддий бузилишлар юзага келади. Бу боланинг кичкиналигида сезилмаслиги мумкин. Лекин катта бўлавергач ўзини намоён қилади. Буларга сурункали ва автоиммун касалликлар, кам вазн ва баъзи ҳолларда ҳатто бепуштлик келиб чиқиши мумкин.
Вегетарианлик ҳомиладорликка ҳам мос келмайди. Ҳомиладор аёлнинг танаси сезиларли ўзгаришларга учрайди. Ҳомиланинг ривожланиши кўплаб “қурилиш элементлари”ни талаб қилади: оқсил ва холестерин, кўплаб ёғлар ва углеводлар талаб қилинади, чунки ҳомила ҳужайралари ва органлари яратилади. Бундан ташқари, аёлнинг танаси болани туғиш учун кўпроқ озуқа моддалари, витаминлар ва микроэлементларга муҳтож. Бир вақтнинг ўзида икки кишига зарар етказиш хавфи кўп марта ортади.
Қолаверса, вегетарианлик катта одамга ҳам жиддий таъсир қилади. Айниқса, одамда ошқозон ости бези, юрак, буйрак ёки жигар каби органлар билан туғма ёки орттирилган сурункали касалликлар мавжуд бўлса, аҳвол чатоқлашади.
Шифокорнинг эслатишича, айтилиши ўхшаш бўлишига қарамасдан веганлар ва вегетарианлар диетаси фарқ қилади: биринчиси ҳайвонлардан олинган маҳсулотларни истеъмол қилмайди, иккинчиси эса тухум, сут ва асал истеъмол қилиши мумкин.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!