$
12044.72 UZS
-11.18
₽
145.46 UZS
1.3
€
13525.02 UZS
-47.51
31° Кечаси 18°

Ўзбекистонликларнинг чет эл фуқаросига аъзолари ва тўқималарини сотиши тақиқланди

14:00 / 12.05.2022

Жорий йил 11 май куни “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонунга мавофиқ, инсон аъзолари ва тўқималарини олиш ҳамда уларнинг трансплантацияси давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади, ушбу муассасаларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини реципиентларга трансплантация қилиш инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса асосида амалга оширилади.

Трансплантация реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.

Қонунга кўра, инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Тирик донорни ундан аъзосини ва (ёки) тўқималарини олиш учун розилик беришга мажбурлаш тақиқланади.

Қуйидагиларга нисбатан инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга йўл қўйилмайди:

– 18 ёшга тўлмаган шахсларга (бундан суяк илигини трансплантация қилиш ҳоллари мустасно);

– белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга, шунингдек руҳий ҳолатнинг бузилишларига (руҳий касалликларга) чалинган шахсларга;

– қамоқда ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга;

– I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;

– ҳомиладор аёлларга;

– шахси аниқланмаган шахсларга;

– муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларга;

– “Меҳрибонлик”, “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчи шахсларга;

– аъзоси ва (ёки) тўқималари илгари трансплантация учун олинган шахсларга.

Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас.

Трансплантация қилинадиган инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.

Инсон аъзоларидан ва (ёки) тўқималаридан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек трансплантацияга муҳтож шахсларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри ташкил этилади.

Ягона давлат реестрида сақланадиган маълумотлар шифокор сири ҳисобланади.


Бу ҳам қизиқ

Қўғирчоқ ичига “гашиш” яширган аёл ушланди

Қўғирчоқ ичига “гашиш” яширган аёл ушланди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида чақалоқ кўринишидаги болалар ўйинчоғи ичига “гашиш” яширган 56 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақд…
09:53 / 18.10.2026
Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллион кишидан ошди

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллион кишидан ошди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2026-йил 1-октябрь ҳолатига 39 миллион 535 минг 225 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий с…
09:41 / 19.10.2026
Бухорода Малибу-2 ҳайдовчиси 201 км/соат тезликда ҳаракатланди

Бухорода Малибу-2 ҳайдовчиси 201 км/соат тезликда ҳаракатланди

Бухоро шаҳрида Малибу-2 ҳайдовчиси тезлик чеклови 60 км/соат бўлган ҳудудда 201 км/соат тезликда ҳаракатланди. Автомобилнинг…
15:28 / 19.10.2026
Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат, шунингдек, платформаларга дастлабки босқичданоқ болалар хавфсизлигини ҳисобга олиш мажбуриятини юкламоқчи.
08:37 / 19.10.2026
Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанднинг бетакрор меъморий обидаси — машҳур Регистон майдонида бўлди.

Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанднинг бетакрор меъморий обидаси — машҳур Регистон майдонида бўлди.

Журналистлар билан мулоқот чоғида Марко Рубио Самарқанд асрлар давомида халқаро савдо алоқаларининг муҳим маркази бўлиб келг…
13:21 / 19.10.2026
Тошкентда ҳаво ифлосланиши меъёрдан 11,6 баравар ошди

Тошкентда ҳаво ифлосланиши меъёрдан 11,6 баравар ошди

2026-йил 19-октябрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво сифати индекси 153 АҚИ ни ташкил этди. ИҚАир маълумо…
11:13 / 19.10.2026
20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026
Тошкентнинг тўрт туманида шар сабаб электр таъминоти узилди

Тошкентнинг тўрт туманида шар сабаб электр таъминоти узилди

19-октябрь куни ҳавода учиб келган шар “Акса Тошкент” иссиқлик электр стансиясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига тушиши оқибат…
11:01 / 20.10.2026
Ўзбекистонда 2,8 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

Ўзбекистонда 2,8 млн киши ўзига кредит олишни тақиқлади

2026-йил 1-октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 2 млн 841 минг 475 нафар фуқаро “Кредитга тақиқ” хизматидан фойдаланган. Бу ҳ…
09:28 / 20.10.2026
Рубио: АҚШ Марказий Осиёда узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Рубио: АҚШ Марказий Осиёда узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 2026-йил 19-октабр куни Самарқандга ташрифи чоғида Америка компаниялари Ўзбекистонда янги кели…
15:23 / 19.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!